Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Арманлар отишмасидан озарбайжонлик аскар ярадор бўлди

1371

Россия ҳарбийлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудидаги ноқонуний арман қуролли отрядлари Озарбайжон армиясининг Агдам вилоятининг Алиагали қишлоғида жойлашган қисмларига қарата ўқ узган. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, воқеа 6 июл, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:50 да содир бўлган. Отишма натижасида Озарбайжон қуролли кучларининг ҳарбий хизматчиси яраланган.

«Отишма натижасида йўлларни ободонлаштириш ишларида иштирок этган Озарбайжон армиясининг ҳарбий хизматчиси Дадашов Сакит Аҳлиман ўғли жароҳат олди. Ярадорга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва у ҳарбий касалхонага ётқизилди», - дейилади хабарда.

Матбуот хизмати ушбу ҳодисани ўрганиш учун минтақада жойлашган Россия контингенти қўмондонлиги ва Туркия-Россия қўшма кузатув марказига воқеа тўғрисида маълумот берилганлигини қўшимча қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вақт Алиев учун ишламоқда: арманлар Қорабоғни тарк этади

2022 13:05 26.04.2023

Озарбайжон Қорабоғдаги яна бир қишлоқни ўз назоратига олди

2719 08:33 27.03.2022

Воронеж вилоятида мусулмон арманлар масжиди бузилиш арафасида

2194 18:10 21.12.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бир ҳовлида икки ибодатхона: масжид ва черков”

6611 19:49 11.12.2021

Қорабоғ мухторият хоҳламайди: арманлар Бокуга «тенг шартлар бўйича музокаралар»ни таклиф қилмоқчи

3003 19:50 01.10.2021

Эрдоған: «Арманлар 1915 йилда бир миллионгача қуролсиз курдларни ўлдиришган»

3808 20:05 11.07.2021
« Орқага