Айни кунларда ўзбекистонлик бир гуруҳ имом-хатиблар Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Кеча, 24 апрель кун давомида имом-хатиблар Синсиннати шаҳрида истиқомат қиладиган ўзбекистонликлар билан бир нечта учрашувлар, Рамазон ойи тадбирларида иштирок этдилар.
Шунингдек, АҚШнинг Огаё штатидаги Синсиннати шаҳрида ватандошларимиз томонидан қурилиши бошланаётган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди тамал тошини қўйишди
Эслатиб ўтамиз, уламоларнинг сафари 2 майгача давом этади.