Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Анқара Қоҳира талаб қилаётган бир қанча талабларни рад этди

2259

Қоҳира Анқара томонидан рад этилган баъзи талабларни билдирган музокараларнинг биринчи раундидан 4 ой ўтгач икки давлат сиёсий мулоқотнинг иккинчи раундини ўтказди, деб ёзади Hürriyet газетаси.

Миср талаб қилаётган ва БАА ва Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланадиган талаблардан бири турк қўшинларини Ливиядан олиб чиқиш бўлса, яна бир сўров – «Ихвонул муслимун» ҳаракати аъзоларини Қоҳирага топширишдир.

Миср Араб Республикаси ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри Блумберг агентлигига берган интервьюсида, икки давлат ўртасида муҳим муаммолар борлигини ва агар улар ҳал этилса, муносабатлар жорий йилнинг охиригача тикланиши мумкинлигини айтган. Бироқ, Анқара бу талабларни бажариш қийин деб билади. Туркия расмийлари Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонининг миллий манфаатларга зид бўлган талаблари бажарилмаслигини, айни пайтда музокаралар йўли билан умумий тил топиш мумкинлигини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Habertürk агентлигининг ёзишича, Қоҳира Анқарадан Туркияда истиқомат қилувчи “Ихвонул муслимун”нинг 15 аъзосини экстрадиция қилишни сўраган. Нашрнинг қайд этишича, Анқара ўз иқтисодиётини яхшилашга интилади, араблар учлиги эса Туркия ҳокимиятининг “Ихвон” ҳаракати борасидаги позициясини ўзгартиришни таъминлашга қаратилган. Аммо, нашрнинг ёзишича, Анқара қила оладиган максимал нарса “Ихвон”дан Туркияни тарк этишини сўрашдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда сайлов натижалари эълон қилинди

18332 17:41 15.05.2023

Эрдоған: «Иккинчи турга қоладиган бўлса ҳам – тайёрмиз!»

4142 11:49 15.05.2023

Анқара Қуръон каримга нисбатан уюштирилган провокацияга муносабат билдирди

2960 13:45 26.03.2023

Туркий давлатлар раҳбарлари Анқара декларациясини қабул қилди

1168 14:05 17.03.2023

Туркий давлатлар раҳбарлари Анқарада йиғилишди

1029 12:20 16.03.2023

Калин: Анқара террорга қарши кураш учун рухсат сўрамайди  

1173 16:20 27.11.2022
« Орқага