Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Аҳли ирфон

Ажойиб кечирим сўраш

12993

Мен бир нарса ҳақида айтсамми ёки айтмасамми, деб ўйланиб қолдим. Лекин Аллоҳ таоло ушбу сўзни айтишим учун қалбимни очиб қўйди.

Мен айтмоқчи бўлаётган нарса Рамазон ойида бўлиб ўтган. Бир дўстимиз бор, ушбу дарсларга мунтазам қатнашарди. Мен уни солиҳлардан деб ўйлайман. Унинг соқоли бор эди, бир куни соқолини жуда кўп қисқартириб келди. Унга бирор нарса дейиш фикри қалбимга ўрнашиб олди. “Соқолинг кўп эди-ку, нима учун бундай қилдинг? Агар аввалдан шу кўринишда бўлганингда парво қилмас эдим”, – дедим унга. Бошқа бирор гап айтмадим, лекин қалбимда унга нисбатан эътироз суқилиб кирган эди.

Бориъ азза ва жалла менга тарбия беришни ирода қилди. Менга одоб бериб қўйишни истади. Ўзим бир нарса дейишни истаган одам билан синовга учраган эдим. Аллоҳ таоло мени бир сартарошга йўлиқтириб, у билан синади. Сартарош хато қилиб, соқолимни одатдагидан кўпроқ қисқартириб қўйди. Ҳеч нарса қилолмай қолдим. Мен биринчи ўринда беодоблик қилиб қўйганимни эсладим. Ҳа, шундай.

У одам ҳозир бу ерда йўқ. Лекин мен у кишини, иншаАллоҳ, кутаман.

Ҳой дўстларим! Инсон нимага бир кишига бирор нарса дейишни қалбига ўрнаштиради?.. Мен шу ишни қилиб қўйдим ва унга нисбатан эътироз билдириб, бу ишимни ўзимча тўғри деб ўйладим. Лекин ўзингиз эшитганингиздек, Аллоҳ азза ва жалла мен танбеҳ бермоқчи бўлган инсондаги нарса билан ўзимни ҳам синади.

Мен Аллоҳ таолодан бизларга бандаларга нисбатан одобли бўлиш ризқини беришини сўрайман.

Имом Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Фитна уйқудадир, уни уйғотган кишини Аллоҳ лаънатлаган»

3821 21:00 01.11.2019

Имом Бутий ва салафийлар кураши. Кўпчилик эшитишни хоҳламайдиган қисса

12839 20:00 09.09.2019

Зокир инсоннинг имтиёзлари

2178 11:00 09.09.2019

«Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми?»

3846 12:42 21.08.2019

«Роббингизни айбламанг ва унинг (ишларига) шубҳа билан қараманг»

2358 16:05 13.08.2019
« Орқага