(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм)
Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ҳасадчининг тийнатини шарҳлаб: “Бундай инсонни ҳеч бир нарса билан қаноатлантириб бўлмайди”, деган эканлар.
Муовия розияллоҳу анҳу шундай деганлар:
“Ҳасадчидан ташқари ҳар қандай одам билан келишиб, ризолашишга муваффақ бўлдим. Аммо ҳасадчи инсон то кишига Аллоҳ томонидан ато этилган неъмат йўқолмагунича рози бўлмайди”.
Шунингдек, қуйидаги сатрлар Имом Шофеийга тегишли эканини айтадилар:
“Ҳар қандай адоват гулхани сўнар, иллоки ҳасаддан бўлса, ҳеч қачон! ”.
Оқил кишилар яна “Ҳасадчилар билан яхши муносабат ўрнатиш учун қилинган уриниш беҳуда, чунки бунинг асло иложи йўқ”, дейдилар. Улар айтганларки: “Ҳасадчининг кўнглини оламан, деб овора бўлма, ахир у сенинг яхши муносабатингни ҳеч қачон қабул қилмайди. Унинг зараридан омонда бўлишни истасанг, аҳволингни ундан яширгин: ютуқ ва шодликларингни кўрсатма!”
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.