Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: ҳасад, кўролмаслик ва ҳиқд

3367

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм)

Ҳасад – кимгадир Аллоҳ ато қилган неъмат ва ютуққа норози бўлиш, унинг шу неъматдан жудо бўлишини исташдир.

Кўролмаслик (ҳиқд)нинг асосида эса адоват ва хусумат сақлаш, одамлар билан муносабатда орани узиш ётади.

Ҳасадчи – ҳеч кимни аямайдиган, ҳеч кимга тинчлик бермайдиган, адолатсиз ва бешафқат одамдир.

Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар:

“Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг:

Кибр-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)-дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади;

Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак жаннатдаги тақиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади;

Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди шу мазмунда келган, 40/49).

Аллоҳнинг Ўз пайғамбарларидан бири Сулаймон ибн Довуд алайҳумоссаломга шундай ваҳий жўнатгани ривоят қилинади:

“Ҳеч қачон солиҳ бандаларимни ғийбат қилма ва ҳеч қачон бандаларимдан бирортасига ҳасад қилма!”

Шунингдек, бир тақводор, солиҳ кишининг қуйидаги сўзи машҳур:

“Қачонки Яратган бирор бандасини бағритош душманга гирифтор этмоқни ирода этса, унга ҳасадчини йўлиқтириб қўяди”.

Ҳасад инсоннинг динини ўлдириб, унинг
манфаатини қалбидан кетказади, чунки ундан қалбни чулғаб олувчи зулмат ва парда пайдо бўлади.

Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

“Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади...” (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Термизий ривояти, “Сифатул Қиёмат” 57, (2512)).

Орифлардан бири марҳамат қилган экан:

“Уч тоифа кишининг дуоси Аллоҳ наздида мақбул эмас: ҳаромхўрнинг, ғийбатчининг ва мўъминларга нисбатан ҳиқду ҳасад қилгувчининг”.

Бу тоифаларнинг дуолари мақбул бўлмас­лигининг ҳикмати, эҳтимол, Аллоҳнинг ўз бан­даларидан бирига марҳамат кўрсатиб берган неъматларини кўролмаганликлари сабабидандир.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳли аёлига сабрли бўлиш

15823 07:45 10.08.2022

Аллоҳ ҳақида яхши гумон

11958 07:45 09.08.2022

Таваккулнинг фазилати

9252 07:50 08.08.2022

Сабаблардан фойдаланиш таваккулга зид эмас

2746 07:45 07.08.2022

Таваккулчининг аломатлари

1776 07:45 06.08.2022

Таваккул

1574 07:45 05.08.2022
« Орқага