Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: амалларнинг турли суратларда акс этиши

1183

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм)

Инсоннинг барча феъли, амали, ахлоқи унинг нафси ва қалбида жам бўлиб, ички оламининг моҳиятини ташкил этади.

Улар Илоҳий нурдан ва зулматдан келиб чи­қадиган турли тамсиллар тарзида Барзахда намоён бўлади. Уларнинг келиб чиқишини фарқ-лай олиш керак. Бу тимсолларни фаҳм этишнинг эса бир неча усули бор. Агар банда Аллоҳга кучли муҳаббат қўйса, Унинг розилигига интилса, бу банданинг тушида тасбеҳ, зикр, олма, узум, қовун каби ширин мевалар, анвойи шарбатлар шаклида намоён бўлади.

Тоату ибодат, сидқу ихлос каби амалларга иштиёқи баланд бўлган бандага эса улар дурру инжулар, ҳуру ғилмонлар суратида рўёсида жилваланиши мумкин. Агар кишининг ғазаби кучли бўлса, буни тушида чўчқа, илон, буқа каби махлуқлар тимсолида кўради. Одамдаги мағрурлик, кеккайганлик сифати тушида шер, йўлбарс, қоплон ва бошқа йиртқичлар тарзида акс этади. Агар инсон очкўз, зиқна бўлса, бу тушда чаён, қора қурт, ўргимчакка ўхшаш ҳашаротлар тимсолида ифодаланади. Инсон бу тимсолларни ҳатто ўнгида ҳам кўриши мумкин.

Ўз нафси билан курашнинг биринчи босқичини бошлаган инсон тушида ўзини баҳайбат кўринишдаги йиртқичларга, ҳайвонларга ва ҳашаротларга қарши турган ҳолида кўради. Унинг ўз устида ишлаши давомида бу махлуқлар борган сари кичрайиб, худди пашша ва чивин каби бўлиб қоладилар. Бу нарса мазкур курашнинг поғоналарини англатиб, ёмон хислатларнинг ҳалокатли жиҳатлари оҳисталик билан йўқолиб, майда, заиф истаклар шаклида қолганлигини ифодалайди. 
 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳли аёлига сабрли бўлиш

15823 07:45 10.08.2022

Аллоҳ ҳақида яхши гумон

11958 07:45 09.08.2022

Таваккулнинг фазилати

9253 07:50 08.08.2022

Сабаблардан фойдаланиш таваккулга зид эмас

2747 07:45 07.08.2022

Таваккулчининг аломатлари

1777 07:45 06.08.2022

Таваккул

1575 07:45 05.08.2022
« Орқага