Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистондаги портлашларни ИШИД уюштирганини тан олди

1186

22 апрелда Афғонистон шимолидаги шаҳарларда қатор портлашлар содир этилди. Улар учун жавобгарликни террорчилик ташкилоти ИШИД ўз зиммасига олди.

Портлашларнинг биринчиси Мозори Шариф шаҳридаги шиалар масжидида амалга оширилган, ҳужум натижасида 33 киши ҳалок бўлган. 90 нафарга яқин одам яраланган.

Иккинчиси шаҳардаги полиция бошқармаси олдида рўй берган, бу ерда автомобиль портлаган. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган ва 18 киши яраланган.

Учинчи портлаш мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятида амалга оширилган, бу ерда толиблар автомобили йўлда ўрнатилган портловчи қурилма орқали портлатилиб, 4 киши ҳалок бўлган ва 1 киши яраланган.

Тўртинчи портлаш эса Кобулдаги туманлардан бирида содир бўлиб, 2 бола жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралаб чиқди.

«Тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», — дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мағлубиятга учраган ИШИД ҳанузгача экстремизм билан таҳдид қилмоқда

1987 20:40 01.08.2023

Сурия лагерларидан 100 дан ортиқ аёл ва болалар Тожикистонга қайтарилди

2376 15:45 23.05.2023

Йигирма йил ўтиб, АҚШ Сенати Ироққа қўшин жўнатиш рухсатини бекор қилиши мумкин

760 15:30 09.03.2023

«Сурияда ИШИДнинг икки етакчиси йўқ қилинди» – Вашингтон

868 10:40 12.12.2022

Француз компанияси ИШИДга ҳомийлик қилган: ҳукумат ҳам хабардор экан

1406 12:20 19.10.2022

Кобулдаги ибодатхонага ҳужум уюштирилди 

1321 14:55 19.06.2022
« Орқага