Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари билан музокара ўтказди

1304

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан учрашди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирларнинг амалий жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди. Афғонистон йўналишида томонларнинг ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни давом эттиришга икки томон ҳам тайёр эканини билдирди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Комилов Афғонистонда бўлиб қайтди

1167 16:17 23.03.2023

Абдулазиз Камилов янги лавозимга тайинланди

1977 11:37 16.06.2022

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўзгарди

3960 22:57 27.04.2022

Абдулазиз Комилов хорижда даволанмоқда

1538 14:22 29.03.2022

300 га яқин Ўзбекистон фуқароcи Украинада бўлиб турибди — Абдулазиз Комилов

992 14:37 17.03.2022

Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказди –– Абдулазиз Комилов

3030 11:11 17.03.2022
« Орқага