Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

300 га яқин Ўзбекистон фуқароcи Украинада бўлиб турибди — Абдулазиз Комилов

992

300 га яқин Ўзбекистон фуқароси Украинада қолаётганини ҳамда яқин орада Ўзбекистонга қайтарилиши мумкинлигини маълум қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов айтиб ўтди.

«Бугунги кунда 300 га яқин Ўзбекистон фуқароси Украинада бўлиб турибди. Улар билан мулоқотдамиз, ҳаммаларига ёрдам беряпмиз. Битта мураккаб масала – хавфсизлик масаласи, лекин яқин орада бунинг ҳам ечимини топиб, фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтаришга ҳаракат қиламиз», — деган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

Маълумот учун, Ўзбекистон ТИВ 28 февралдан 15 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилгани, дипломатик ваколатхоналарнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб чиқилгани ҳақида маълумот берган эди. Шу жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек, талабалар ва меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга қайтарилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Комилов Афғонистонда бўлиб қайтди

1168 16:17 23.03.2023

Абдулазиз Камилов янги лавозимга тайинланди

1978 11:37 16.06.2022

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўзгарди

3960 22:57 27.04.2022

Абдулазиз Комилов хорижда даволанмоқда

1538 14:22 29.03.2022

Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказди –– Абдулазиз Комилов

3030 11:11 17.03.2022
« Орқага