Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гулистонда Туркия тиббиёт университети филиали очилади

1414

Филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда ўқитилади.

Ҳукуматимизнинг «Сирдарё вилоятида «Гулистон тиббиёт кластери» ҳамда хорижий тиббиёт олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиши, унда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети филиалини очиш бўйича музокаралар олиб борилган эди, деб хабар қилмоқда Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур филиал ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.

Қайд этилишича, филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар асосида ўқитилади.

Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланадиган ушбу филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида амалга оширилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вазирлик Гулистондаги ҳолатга муносабат билдирди

3842 13:13 19.07.2022

Гулистон халқ таълими бўлимига мусулмонларни ҳақорат қилишга ким ҳуқуқ берди?

14676 10:40 19.07.2022

Халқ таълими тизимида ўнлаб миллиард сўмлик ўғирлик ва камомад аниқланди

1531 08:05 03.12.2021

Онлайн қимор уруши: қурбонлар кўпаймоқда 

2779 14:11 22.11.2021

Гулистон шаҳридаги коронавирус марказида портлаш  содир бўлди

1941 11:44 07.10.2020
« Орқага