Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Юртимиздаги мактабларда 29 мартдан ўқиш бошланади

1295

Республикамздаги мактабларда таътил жараёнлари ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди, лекин ҳамон юртдошларимиз орасида баҳорги таътил узайтирилдими деган саволлар бор. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкин.

Бу борада коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков шундай маълумот берган:

“Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз”- деди мутахассис.

Шундай экан вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда болаларимизни мактабда илм олишига кўмаклашайлик, уларни вақтида дарсларга қатнашишини таъминлайлик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: мусулмон ўқувчиларнинг мактаб ошхоналаридаги муаммолари 

1357 16:55 24.10.2022

Ижевск мактабидаги отишмада ҳалок бўлганлар сони ортди

798 11:00 27.09.2022
« Орқага