Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

«Йўловчи»да бошқача рейд бўлди

2052

Айни дақиқаларда AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида «Йўловчи» кўрсатувининг навбатдаги сони бошланмоқда. Кўрсатувнинг ушбу сони Тошкент вилоятининг Чирқчиқ шаҳрида бўлиб ўтди.

«Йўловчи» кўрсатуви орқали бугун ҳам юртдошларимизга қизиқарли ва манфаатли саволлар тақдим этилиб, уларнинг билимлари яна бир бора синовдан ўтказилди. Бироқ аввалги сонлардан фарқли равишда бугунги кўрсатувдаги асосий саволлар йўл ҳаракати қоидаларига доир бўлди.

Йўл патрул хизмати инспектори ҳамроҳлигида ҳайдовчилар тўхтатилиб, уларга йўл ҳаракати қоидалари юзасидан бир нечта саволлар берилди. Мазкур саволларга тўғри жавоб берган иштирокчиларга эса супер савол берилди.

Бу галги супер саволда эса иштирокчилар намоздан кейинги суннатлардан камида учтасини санаб беришлари талаб этилди. Тўғри жавоб берганлар «Азон китоблари» маркази томонидан тақдим этилган Қуръони каримни қўлга киритишди.

Барчангизни қуйидаги ҳавола орқали «Йўловчи» кўрсатувини томоша қилишга таклиф этамиз.

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага