Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Ёлғон тавбанинг жазоси

3410

Мансур ибн Аммор айтади: “Менинг ҳаддидан ошиб, ўз нафсига кўп зулм қилган бир дўстим бор эди. Кейин у тавба қилди. Унинг кўп ибодат қилаётганини, нафл намозга берилаётганини кўрардим.

Бир неча кун кўринмай қолди. Суриштирсам: “Касал бўлиб қолди” дейишди. Уйига бордим. Қаршимга қизи чиқиб: “Сизга ким керак?” деди. “Фалончи” дедим. Ичкарига кириб, изн олиб чиқди. Кейин ҳовлига кирдим. Қарасам, дўстим ҳовлининг ўртасида тўшакда ётибди. Юзлари қорайиб, кўзлари кўкариб, лаблари дўрдоқлашиб кетибди. Ундан бироз хадиксираган ҳолда: “Эй дўстим, “Ла илала иллаллоҳ”ни кўпайтир!” дедим. У кўзларини очиб, менга ёндан кўз қири билан қаради-да, хушидан кетиб қолди. Мен унга иккинчи марта: “Эй дўстим, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўп айт!” дедим. Кейин учинчи марта: “Эй дўстим, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтир!” дедим. У яна кўзларини очди ва: “Эй дўстим Мансур, мен билан бу сўзнинг ораси тўсилди” деди. Мен: “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм” дедим.

Кейин ундан: “Эй дўстим, намоз, рўза, таҳажжуд, тунги бедорлик қани?” деб сўрадим. У: “Улар Аллоҳ учун эмасди. Тавбам ҳам ёлғон эди. Мен у ишларнинг ҳаммасини одамлар мен ҳақимда гапиришлари учун, ўша ишлар билан машҳурликка эришишим, танилишим учун қилгандим. Мен уларни одамлар кўрсин деб, риё учун қилардим. Агар ўзим холи қолсам, эшикни беркитиб, пардаларни тушириб, хамр ичардим. Роббим билан ёлғиз қолганимда Унга гуноҳ қилардим.

Шундай ҳолда бир муддат юрдим. Тўсатдан менга касаллик келди. Ўлим ёқасига келиб қолдим. Қизимга: “Мусҳафни олиб кел!” дедим. Мусҳафни қўлимга ушлаб: “Аллоҳим, мана шу улуғ Қуръон ҳаққи менга шифо бер. Мен бу гуноҳларга ҳеч қачон қайтмайман” дедим. Аллоҳ мендан беморликни кўтарди.

Тузалганимдан кейин яна аввалги ҳолимга қайтдим. Гуноҳга, ҳавои нафсга муккасидан кетдим. Шайтон мен билан Роббим ўртасидаги аҳдни унуттирди. Ўша алфозда бир муддат юрдим. Кейин яна касалликка йўлиқдим. Ўлим ёқасига етдим. Аҳлимга мени ҳовлининг ўртасига олиб чиқишларини буюрдим. Кейин Мусҳаф келтиришларини сўрадим. Мусҳафни ўқидим. Кейин уни кўтариб: “Аллоҳим, шу улуғ Мусҳафдаги оятлар ҳаққи менга шифо бер” дедим. Аллоҳ дуоларимни ижобат қилди ва мендан беморликни кўтарди.

Қиёматда ўтдан тамға уриладиганлардан бўлманг!

Закоти берилмаган мол-дунё касри

Кейин яна аввалги гуноҳларга қайтдим. Яна касалликка дучор бўлдим. Аҳлимга, кўриб турганингдек, мени ҳовлининг ўртасига олиб чиқишларини буюрдим. Кейин Мусҳафни ўқиш учун келтиришларини сўрадим. Аммо менга битта ҳам ҳарф маълум бўлмади. Бирорта ҳарфини ўқий олмадим ва билдимки, албатта, Аллоҳ менга ғазаб қилибди. Бошимни самога кўтардим ва: “Эй Аллоҳ, мана шу Мусҳаф ҳурмати менга офият бер. Эй еру осмоннинг Холиқи, эй Жаббор” дедим. Шу пайт менга “Касал бўлсанг, тавба қиласан. Тузалсанг, гуноҳларга қайтасан. Аллоҳ сенинг қанчадан қанча машаққатингни аритди.

Сендан қанчадан қанча балоларни кўтарди. Сен гуноҳлар устида турганингда ўлим келиб қолиб, абадий бахтсизликка дучор бўлишдан қўрқмайсанми?!” деган нидо эшитилди” деди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ёлғон гувоҳлик бериш – улкан гуноҳ

1278 07:30 12.05.2022

Исроилнинг собиқ мудофаа вазири тармоқда ёлғон фотолар тарқатди

2934 17:05 30.05.2021

“Ёлғончи биздан эмас...”

3172 17:20 02.04.2021

1 апрель – каззоблар “байрами”

2687 12:30 01.04.2021

"Нега ростгўйлардан бўлмаймиз?!"

1711 18:30 23.03.2021
« Орқага