Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган “Ҳилол-нашр” нашриёт-матбаа мажмуаси янги “Ҳилол” журналини нашр эта бошлади. Ҳозиргача журналнинг биринчи ва иккинчи сонлари сотувга чиқди.
Ушбу диний-маърифий, ижтимоий-адабий ойлик журнал ўз саҳифаларида Ислом дини унинг моҳияти, дин ва шариат арконлари, мусулмонларни қизиқтириб турган долзарб масалалар ҳақида мақола ва маълумотларни чоп этиш режасини белгилаган. Журнал саҳифасида тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақийда, иймон, Ислом тарихи, нафсни поклаш, адабиёт каби хилма-хил рукнлардан ташқари “Аёллар саҳифаси”, “Бола тарбияси”, хориждаги мусулмонлар ҳаёти каби мавзулар ҳам кенг ёритиб борилади.
Журнални ҳозирча “Ҳилол-нашр” дўконларидан, шунингдек айрим китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Ҳозирги пайтда уни почта орқали етказиб бериш, унга обуна ташкил этиш бўйича ҳам ташкилий ишлар олиб борилмоқда.