Аввал хабар берганимиздек, 6 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи биносида жойлашган «Ёшлар пресс-клуби»да Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаш раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.
Қаҳрамон Қуронбоев онлайн мулоқот давомида юртимизда «Ҳадислар билимдони» Республика танлови ўтказилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
«Ҳадислар билимдони Республика танловини ўтказмоқчимиз. Ҳадислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадисларини кўпчилик ёшларимиз тўлиқ англаб етганлари йўқ. Ҳадисларда билдирилган ҳар битта ўгитни ёшларнинг онггига сингдириш масаласи Ёшлар иттифоқининг энг катта устувор вазифаларидан бири десак муболаға бўлмайди», деб айтган Қаҳрамон Қуронбоев
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаҳрамон Қуронбоев ушбу онлайн мулоқот давомида Қуръон мусобақаси ҳақида тўхталиб ўтганини маълум қилган эдик.