Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Қарши шаҳрида 150 ўринли нодавлат мактагача таълим ташкилоти очилганлигини хабар қилган.
"Cheerful kids" деб номланган мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилишига БААнинг "Шаржа" клуби ўйинчиси Отабек Шукуров томонидан 500 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилганлиги айтилмоқда.
Боғчада барча шароитлар яратилган бўлиб, алоҳида овқатланиш хонаси, спорт зали ва ёзги футбол майдончаси ҳам ташкил этилган.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилишида Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев иштирок этди.