Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

UzAuto Motors акциялари очиқ савдога чиқарилади

1458

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, UzAuto Motors АЖ ва бошқа бир нечта компания акциялари «Тошкент» республика фонд биржаси орқали оммавий савдога чиқарилади.

Шунингдек, мазкур қарор билан «Ўзбекистон почтаси», «Дори-дармон», «Алском» суғурта компанияси, «Ўзгеофизика», «Ўзтемирйўлконтеньер» ва «Универсал суғурта» АЖ нинг ҳам акциялари очиқ савдода сотилиши белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлари тарзидаги даромади солиқдан озод қилиниши белгиланди. Шу тартибда юридик шахслар учун фойда солиғи 5 фоиз ставкада қўлланиши назарда тутилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг жамиятлар облигацияcи бўйича ҳисобланган фоизи тарзидаги даромади эса солиқдан озод этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

UzAuto Асакадаги Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбарасини тиклади

967 19:09 07.05.2022

«UzAuto Motors» Россияга автомобиль экспорт қилолмай қолди

1412 14:54 06.04.2022

UzAuto Motors автомобиллари автомагнитоласиз етказиб берилади

1497 12:41 19.01.2022

UzAuto Motors техник носозликни текшириш учун баъзи автомобилларини «чақириб олади»

1898 12:37 21.12.2021

UzAuto Motors чексиз узр сўради: Chevrolet Captiva 5 етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш тўхтатилади

1834 12:05 20.11.2021
« Орқага