Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Уйдаги жанжалнинг дориси борми?

4137

Бир куни бир аёл дугонасига эридан шикоят қилиб деди:

“Эрим уйга келибоқ арзимаган нарсага бақир-чақир, жанжал қилади, жонимга тегди, нима қилишимни билмай қолдим...

“Биласанми, дугонажон, менинг ҳам эрим шунақа эди. Қўшним бир дори берган, ўша туфайли жанжаллар йўқолди. Ўша доридан фойдаланган аёл борки, эри мулойим ва хушмуомала бўлиб қолади. Мен сенга бир шишачасини бераман. Сен унинг бир қошиғини эринг жаҳли чиқиб бошлаган заҳоти оғзингга соласан, фақат ютиб юборма! Ва уни эринг тинчланмагунича ютмай тутиб турасан.  Тинчланган заҳоти тупуриб ташла.

Аёл дорини олиб уйига кетди.

Бир ҳафта ўтгач, улар учрашиб қолишди. Дори олган аёл қувонч билан деди: 

- Раҳмат сенга! Сен ҳақ экансан: дорини шундоқ оғзимга солсам эримга таъсир қилиб, дарҳол тинчланади.

Албатта, эр-хотин бахтиёр яшашни истайди. Аммо истаса-истамаса, улар орасида келишмовчиликлар бўлиб туради. Яқинлари билан аҳил-иноқ яшаш – тушунмовчиликлардан безган руҳиятга энг керакли озиқдир. Ушбу муаммони ижобий ҳал қилиш оила аъзоларининг саодатига хизмат қилади. Бунинг учун аввало икки тараф ҳам бир-бирини тушунмоғи аёл ва эр ўз ҳақларини адо этмоғи лозим.

Оиладаги тинч-тотувлик, осойишталик кўп жиҳатдан аёл кишига боғлиқ. Келишмовчиликлар юзага келганда аёл босиқлик қилиб овозини баландлатмаса, эркак жазавага тушмайди.

Аллоҳ таоло эрлар ва хотинлар ўзаро муроса ва тотувлик билан яшаши учун улар ўртасида иноқлик ва муҳаббат туйғуларини ҳам пайдо қилди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:

“Унинг аломатларидан (бири) – сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун ибрат-аломатлар бордир” (Рум, 21).

Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Мен: “Эй, Расулуллоҳ! Аёл кишининг зиммасида ҳаққи энг кўп бўлган киши ким?”, – дедим.  У зот: “Унинг эри”, –дедилар. Мен: “Эркак  кишининг зиммасида ҳаққи энг кўп бўлган киши ким?”, – дедим. У зот: “Онаси”, – дедилар” (Имом Ҳоким ривояти).

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия: қайси давлат фуқаролари кўпроқ уй сотиб олаётгани айтилди 

2051 17:35 16.11.2022

Уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби янада осонлашмоқда

1011 15:55 10.09.2022

Ўзбекистонда уй ижара нархи ошиб бормоқда

1712 19:30 19.04.2022

“Саховат Наманган” хайрия фонди атрофида ғалати ишлар бўляпти  

13663 19:57 11.04.2022

Туркистонлик ёшлар Рамазонда кўп болали оилага уй қуриб берди

1377 17:05 11.04.2022

Ғазода Исроил вайрон қилган уйлар ўрнига янгилари қурилади

1203 11:50 26.11.2021
« Орқага