Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

UNICEF: Украинадаги 4,8 миллион бола қочқинга айланган

1162

Бундан ташқари, Украинадаги болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

UNICEF раҳбари Мануел Фонтейн БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Украинадаги болаларнинг қарийб учдан икки қисми Россия босқини бошланганидан  аввал уйларини ташлаб кетганини маълум қилди.

Украинадан қайтган Фонтейннинг айтишича, 7,5 миллион украиналик боладан 4,8 миллиони қочқинга айланган. У 31 йиллик фаолияти давомида бундай ҳолатга дуч келмаганини таъкидлади.

БМТ 142 боланинг ўлимини тасдиқлади. Аммо бу якуний кўрсаткичдан йироқ экани ва у деярли муқаррар равишда ўсиб бориши таъкидланган. 

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Украина элчиси Сергей Кислица ҳам Россия 121 минг болани Украинадан олиб чиқиб кетгани ва уларни Россияда асраб олиш жараёнини соддалаштирувчи қонун тайёрланаётганини айтди. 

Фонтейн бу айбловнинг далилларини кўрмаганлигини, аммо текшириб кўришини айтди.

Шунингдек, йиғилишда 1 миллиондан ортиқ украиналик болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётгани айтилди.  

Мануел Фонтейннинг сўзларига кўра, Украинадаги уч миллиондан ортиқ боланинг деярли ярми зарур миқдорда озиқ-овқатсиз қолиб кетиш хавфи остида.

«Мариуполь ва Херсон каби шаҳарларда вазият бундан ҳам ёмонроқ, бу ерда болалар ва уларнинг оилалари ҳафталаб сувсиз ва канализациясиз, мунтазам озиқ-овқат ва тиббий ёрдамсиз яшамоқда», — дея қўшимча қилди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳар дақиқада оч болалар сони биттага ортяпти – ЮНИСEФ

838 17:00 24.06.2022

Афғонистонда зилзила қурбонлари 1000 дан ошди

1431 21:40 22.06.2022

UNICEF Ўзбекистондаги аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликларга муносабат билдирди

1027 09:57 22.06.2022

UNICEF Афғонистонга Термиз орқали гуманитар ёрдам юборди

1261 12:04 04.03.2022

ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда 102,5 миллион долларлик қўшма лойиҳалар амалга оширилади

1053 10:57 01.03.2022
« Орқага