Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умумхалқ ҳашарда 14 минг тонна чиқинди чиқариб ташланади

1196

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги ҳамда 21 август – умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилиши юзасидан маълумот берилди

Қайд этилишича, 21 августда ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 8 миллиондан зиёд юртдошларимизнинг қатнашиши кутилмоқда.

21 минг гектардан ортиқ ер майдонлари ободонлаштирилади, қарийб 14 минг тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланади. 8 мингдан зиёд қабристонлар, мингга яқин зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, салкам 6 миллионта дарахтга шакл берилиб, оқланади.

Бу сафарги хайрия ҳашарида кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, ҳашар доирасида 5 мингдан зиёд юртдошларимизнинг хонадонлари таъмирлаб берилади.

Бунинг учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 6 мингдан зиёд эҳтиёжманд, 2 мингга яқин ногирон ва ёлғиз қарияларга қарийб 800 миллион сўмлик моддий ёрдамлар ажратилиши режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

21 август куни умумхалқ ҳашари ўтказилади

2199 16:56 18.08.2021

Андижонда ҳашар йўли билан қурилган масжид сотувга қўйилди

7271 11:55 26.06.2021

Ҳашар учун иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас, токи...

1266 11:00 12.03.2021

13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

1713 15:30 11.03.2021

Риштонлик блогер ҳашар уюштирди...

1470 12:00 25.01.2020
« Орқага