Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Умрнинг баракаси нимада?

2669

Ёши  улуғларимиздан  кўпинча “Аллоҳ умрингни узун қилсин” деган дуони эшитиб қоламиз. Имом Термизий бобомиз ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  “умматимнинг ёши олтмиш билан етмишнинг ўртасида бўлади, улардан озчилиги бундан ўтадилар” деганлар. Шу ўринда имом Бухорий ва имом Муслим Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ризқи кенг ва умри узоқ бўлишини яхши кўрса, қариндошлари билан алоқасини яхшиласин”, деганларини эслаб ўтиш ўринли. 

Ўйлаб қоласан киши, умрнинг баракаси фақат унинг узун бўлиши билан бўладими?  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “инсонларнинг яхшиси умри узун бўлиб, амали чиройли бўлгани, инсонларнинг ёмони – умри узун бўлиб, амали ёмон бўлган кишидир”, деганлар.  Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу “умрнинг баракаси солиҳ амал билан бўлади” деганлар. Агар умрда солиҳ амаллар топилмаса, унинг фойдаси ҳам йўқ экан. 

Сўфи Оллоҳёр бобомиз “Саботул ожизийн”  китобларида Ҳажжож золим билан бўлган бир воқеани назмга тизганлар. Унда Ҳажжож бир фақир кишига кўп инъом-эҳсон қилиб  “менинг ҳаққимга дуо қил” деганда, “худо тезроқ жонингни олсин” деб дуо қилади. Ҳажжож бунинг сабабини сўраганда у “ўлишинг сенга ҳам, мусулмонларга ҳам яхши бўлади” дейди.  Демоқчи бўлганимизнинг мазмунини Алишер Навоий бобомиз байтда гўзал ифода этганлар:

Бу гулшан ичра ки, йўқтур бақо гулига сабот 

Ажаб саодат эрур қолса яхшилик бирла от.

Боборавшан Расулов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/6341-сонли рухсати билан чоп этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Агар бир ой умрингиз қолса...

2128 13:05 25.04.2022

101 ёшли бобо: "Уколингни ифторликдан кейин қил, қизим!"

2734 19:30 06.05.2021

Умр ҳисоби

2082 08:30 22.04.2021

Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил...

4146 06:30 01.03.2020

Хотимаси Қуръон бўлган тақдирлар...

3179 09:00 12.02.2020
« Орқага