Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

1422

Твиттер ва Фейсбук ижтимоий тармоқлари Хитойнинг ижтимоий ва сиёсий қарашларини глобал миқёсда тарғиб қилувчи 2500 дан ортиқ аккаунтларни ўчириб ташлади. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, Твиттер Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида инсон ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги айбловларини рад этишга хизмат қилган 2000 дан ортиқ аккаунтни ўчирган. Ушбу аккаунтларда Шинжонда суратга олинган видеолар жойлаштирилган. Видеоларда туман “ободлик ва озодлик ҳудуди” сифатида кўрсатилган.

Фейсбук эса Уилсон Эдвардс исмли ўйлаб чиқарилган швейцариялик биологнинг хабарларини тарқатишга ёрдам берганидан кейин 500 дан ортиқ профилни блоклаганини маълум қилди. Аслида йўқ олим АҚШ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича ҳаракатларига аралашмоқда, дея таъкидлаган, унинг сўзларини Хитой оммавий ахборот воситалари иқтибос сифатида тарқатган. Швейцариянинг Пекиндаги элчихонаси эса Уилсон Эдвардс исмли киши мавжуд эмаслигини эълон қилди.

Твиттер ва Фейсбук Хитойда блокланган. Қайд этилишича, сўнгги йилларда ушбу тармоқлар Хитой ҳақида глобал фикрни шакллантириш учун муҳим воситага айланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Зўравонлик тарғиботи учун» Facebook’дан 2 миллиард талаб қилинмоқда

860 13:50 17.12.2022

Жанубий осетиялик аскарлар урушга қатнашишдан бош тортди 

2114 19:00 31.03.2022

Юнусобод туманидаги ер чўкиши бўйича расмий муносабат берилди

4795 17:30 11.01.2022

«Адлия вазирлиги нега мужмал ибораларни қўллашни бошлаяпти?» ёхуд коррупцияга қарши курашда рўмолнинг ўрни ҳақида

8623 12:02 13.12.2021

Роҳинжалар Фейсбукдан катта миқдорда товон талаб қиляпти

1423 16:47 07.12.2021
« Орқага