Олти партиядан иборат «Халқ иттифоқи» баҳорги сайловларда Кемал Қиличдорўғлини давлат раҳбари лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатди.
Музокаралар қийин кечди, масалан, «Яхши партия» раҳбари Мерал Акшенер унинг номзодига рози эмас эди. У кўпроқ машҳур деб ҳисоблаган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли ёки Анқара ҳокими Мансур Явашни номзод этиб кўрсатишни таклиф қилганди.
74 ёшли Кемал Қиличдорўғли Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган Республика Халқ партияси раиси.
Мухолифат, агар унинг номзоди сайловларда ғалаба қозонса, мамлакатда парламент тизимини мустаҳкамлаш учун президент ваколатларининг бир қисмини чеклашни таклиф қилмоқда.
Ражаб Тоййиб Эрдоған 10 март куни сайловга тайёргарлик бўйича фармонни имзолашини айтди. Фармон эълон қилинганидан кейин 60 кунлик сайловолди даври бошланади. Бу ҳолатда овоз бериш 14 май куни бўлиб ўтади.
Сайловолди ташвиқоти мамлакатда ҳалокатли зилзила оқибатларини бартараф этиш жараёни фонида ўтади. Номзодларнинг сайловолди баҳсларида шу мавзу устунлик қилади.
Маҳаллий таҳлилчиларга кўра, Эрдоған ва Қиличдорўғлининг ғалаба қозониш имкониятлари дерли тенг.