Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкентда молиявий пирамидага асос солган чет элликлар қўлга олинди

2237

Ўзбекистон Республикаси  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йил 15 январь куни Украина фуқароси 29 ёшли М.М., Тошкент шаҳрида «Golden Cash store» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасини таъсис этиб, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, корхонанинг асосий фаолияти чакана савдо бўлсада, 2020 йил январь ойидан фуқаролар орасида ва интернет тармоғи орқали ушбу корхонадан тилла ва кумуш буюмларни сотиб олиш йўли билан йиллик 260 % гача даромад бериб бориш билан қизиқтирган ҳолда  тарғибот-ташвиқот ишларини уюштирган. Натижада, фуқаролардан пул маблағларни қабул қилиб, мижозлар олдидаги мажбуриятларини янги мижозлар ҳисобидан гўёки даромад сифатида пластик карталарига маълум миқдорда пул маблағларини ўтказиш йўли билан қизиқтириб, республика бўйича кўплаб фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритишган.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан «Golden Cash store» МЧЖ кўринишдаги хорижий корхона мансабдор ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги пайтда мазкур жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жиноят иши доирасида беш нафар чет эл фуқароларига айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан терговни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти олиб бормоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Навоийда топилаётган акула тишлари ёхуд тарихимиз кушандаси бўлаётган фермерлар

7219 11:02 17.04.2023

Нега баъзи давлатларда амалдорлар «қурбон» қилинади?

1818 16:45 21.01.2023

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига қўйилди 

1326 16:35 16.01.2023

Мубашшир Аҳмад: «Мустамлака бўйинтуруғини бўйнимизга қайта илмайлик!»

2019 10:28 16.01.2023

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди

1778 10:11 16.01.2023

Quramax судланди

1314 15:30 13.01.2023
« Орқага