Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё” анжуманига мезбонлик қилади

1620

Тошкент шаҳрида шу йилнинг 27 апрель куни “Европа Иттифоқи — Марказий Осиё” сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу анжуманда Европа ташқи муносабатлар хизмати бош котиби ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари бошчилигидаги делегациялар иштирок этиши билан бирга, “ЕИ — Марказий Осиё» форматидаги орган ишида биринчи марта Афғонистон вакилларининг қатнашиши билан ажралиб туради.

Бу анжуман кун тартибидан коронавирус пандемияси шароитида ҳамкорлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва минтақавий интеграцияни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашиш, халқаро масалалар, шунингдек, хавфсизликка умумий таҳдидлар, хусусан, зўравонлик экстремизми, терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши туришдаги минтақалараро ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокамасига қаратилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Навоийда топилаётган акула тишлари ёхуд тарихимиз кушандаси бўлаётган фермерлар

7219 11:02 17.04.2023

Нега баъзи давлатларда амалдорлар «қурбон» қилинади?

1818 16:45 21.01.2023

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига қўйилди 

1326 16:35 16.01.2023

Мубашшир Аҳмад: «Мустамлака бўйинтуруғини бўйнимизга қайта илмайлик!»

2019 10:28 16.01.2023

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди

1778 10:11 16.01.2023

Quramax судланди

1314 15:30 13.01.2023
« Орқага