Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент вилоятида 29 та масжид янгидан қурилмоқда

1706

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вилоятнинг туман ва шаҳарларида қайта қуриш ишлари олиб борилаётган масжидларни бориб кўрди.

Жорий йилда Тошкент вилоятида тегишли дастур асосида 29 та масжид янгидан қурилмоқда. Х.Турматов Пискент, Бўка, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Паркент  туманларидаги қурилиш жараёнлари билан танишар экан, меъморчилик услубларида ва миллий анъаналарга уйғун ҳолда замонавий масжидларнинг услубларидан ҳам фойдаланилганига алоҳида эътибор қаратди. Бундай кўриниш  зиёрат туризми доирасида мамлакатимизга ташриф буюрадиган меҳмонлар учун ҳам хилма-хилликни тақдим этишини билдирди.

Шунингдек, бош имом-хатиб Қуйи Чирчиқ туманидаги саккизбурчак шаклида қурилаётган “Олмазор” масжидининг ёруғлик тизимига юқори баҳо бериб: “Масжидларнинг ойналари қанчалик кўп ва кенг бўлса намозхоннинг баҳри дили очилади”, дея таъкидлади.

Масжидлардаги имкониятлар бўйича зарурий тавсилар берилар экан, таҳоратхоналарда кексалар ҳолатини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳам махсус шароитлар қилиш юзасидан таклифлар берилди.

Аллоҳнинг байтини қуришдек савоби улуғ ишларда меҳнат қилаётган, елиб югураётган фидоий ходимлар, уста ҳунармандлар, ишбошилар, ҳомийлар ҳаққларига дуолар қилиниб, янги ибодат уйларини тез орада халқимизга туҳфа этишларига тилак билдирилди.

Манба: muslim.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Беш асрлик “янги” масжид – Йени жамий”

6001 21:36 06.12.2021

Хушхабар: Мирзаободда янги масжид қурилади

2852 11:35 15.05.2020

Хушхабар: Сирдарёда яна бир масжиднинг қайта қурилиши бошланди

3429 20:00 25.03.2020

Янги масжид пойдеворига ғишт қўйилди

23321 11:00 28.11.2019

Жибутида энг катта масжид қурилиши ниҳоясига етди

2868 15:00 26.11.2019

Президент кўрсатмаси билан масжид қайта қурила бошланди

3444 15:00 20.11.2019
« Орқага