Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент шаҳрида таровеҳ вақтида баъзи йўллар ёпилади

2494

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида (13-апрелдан 12-майга қадар) — соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Жумладан,

Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) — Катта Қаъни кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача ("Абдуллоҳ ибн Масъуд" масжиди);

Кўкча Дарвоза кўчаси — Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон айланма кўчасигача ("Шайх Зайниддин" (Кўкча) жоме масжиди);

Келес йўли — Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача ("Дўстжонбой ота" жоме масжиди);

Камолон кўчаси — Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчасигача ("Хўжа Аламбардор" (Камолон) жоме масжиди);

Ал-Хоразмий кўчаси — Катта Қаъни кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача ("Убай ибн Каъб" (Бўрижар, Илонлик ота) жоме масжиди);

Қорақамиш-3 кўчаси — Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йўлигача ("Сирож-солиҳ" жоме масжиди) ёпилади.

"Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда, масжидларга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин", — дейилади бош бошқарма ахборотида. Шаҳар расмийлари ҳайдовчилардан таровеҳ намозлари вақтида масжидлар атрофидаги кўчаларни четлаб ўтишни илтимос қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

1389 19:42 22.03.2023

Таровеҳ намози ҳақида баъзи маълумотлар

3245 11:05 17.04.2022

«Новза» масжидига таровиҳ намозига келадиганлар учун хушхабар

9835 19:45 02.04.2022

Аё София масжидида 88 йилдан бери илк бор таровиҳ намози ўқилди (фотолавҳа)

2153 14:03 02.04.2022

Таровиҳ намози қандай ўқилади?

4329 18:47 01.04.2022

Тошкент шаҳридаги барча масжидларда таровеҳ намози бир кунда бошланиб бир кунда тугайди

4000 14:40 25.03.2022
« Орқага