Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги россиялик блогернинг мухлисларини танқид қилди

1864

Соғлиқни сақлаш вазирлиги айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётганини маълум қилди.

«Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган. 
Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин»
, – дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик барча фуқароларни карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирди. Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган. Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилган. 1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар хусусий клиникага қараганда икки баробар қиммат?

1122 18:55 13.08.2022

ЖССТ ҳар йили 8 миллион инсон ва 600 миллион дарахтни нобуд қилаётган "қотил" ҳақида огоҳлантирмоқда

2113 09:27 02.06.2022

Шифокорга қўл кўтарган киши собиқ ИИБ ходими эканлиги айтилди

3540 21:45 27.08.2021

Коронавируснинг асоратлари қанча вақт давом этиши мумкинлиги айтилди

3952 15:15 12.08.2021

Коронавирус: ССВ айрим хусусий шифохоналарни жиддий огоҳлантирди

2220 10:00 11.08.2021

Ўзбекистонда миллиондан ортиқ киши тўлиқ эмланган

1706 09:05 04.08.2021
« Орқага