Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар  (5-қисм) 

1737

Кит ютиб юборса ҳам ноумид бўлма!

Юнус алайҳиссаломни кит ютиб юборди. Улкан балиқ ошқозонида тирик қолишига умид нол фоиз, яъни иложсиз  эди. Китнинг бир бор ўртача таомланишига 4 тонна озуқа кетади. Унинг оғирлиги 150 тонна бўлиб, гўшти 50 тонна, ёғи 50 тонна, бош миясининг ўзи 450 кг – деярли ярим тоннадир. 

Гоҳида бировимиз бир дона узум ёки майизни осонгина ютиб юборганимиз каби оғирлиги 100 кг бўлган одамни кит ҳам худди шундайин осонликча ютиб юбораверади. Бу ўринда, яъни 150 тонналик улкан кит қорнига тушган чоғда яшаш, тирик қолиш учун бирон бир умид қолар эканми? Албатта йўқ. Бу эса бизлар учун  балиғ ва ибратли бўлган дарсдир. 

Юнус алайҳиссалом кит қорнига тушган чоғда уни ҳимоя қиладиган ва остига паналаб оладиган бирон-бир ҳимоя воситаси йўқ эди. 

Аллоҳга қасамки, ушбу қиссани агар миллион бора ривоят қилсам ҳам унга сира ҳам тўймайман, қайта-қайта айтавераман! 

Аллоҳ таоло марҳамат этган:  «Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди». (Анбиё, 87).

Бу оятдан эса қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:  

Бошингга ташвиш тушдими? Сени безовта қилган нарса нима? Билиб олки, агар китнинг ошқозонида бўлсанг ҳам, атрофингни тун қоронғулиги, денгиз туби зулмати, кит қорнидаги зимистонлик пардаси ўраб олган ва гарчи сен буткул чорасиз қолган бўлсанг ҳам, мутлақ ишонч билан "Эй Роббим, нажот бергин, деб нидо ила илтижо этсанг, шубҳасиз Аллоҳ мададини топарсан».

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз». (Анбиё, 88).

Ҳар доим Аллоҳ зикри ила бўл, шунда доимо Аллоҳ мадади сен билан бўлар!

Ҳар қандай ғам-ташвиш бўлса ҳам иймон ила қарши олиш лозимдир. Шубҳасиз, бу ғамдан Қодиру мутлақ Зот нажот беради.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

Бундан анча йиллар аввал, жуда ҳам ёмон аҳволга тушган эдик. Атрофда юрадиган инсонлардан бири  биз ҳақимизда жуда ҳам оғир туҳмат маълумот бергани ва ўта эҳтиёт бўлишим лозимлигини айтишди. Маслаҳат  қилсак, «тинчгина бўшатишса хурсанд бўлаверинг», дейишди.

Устозимга учрасам, "Мени ҳам сизга шерик, ёнини олади, деб ёзибди, энди ҳеч нарса қилолмайман", деб хафа бўлдилар.

Эрталаб фалон жойга етиб боришимни тайинлашди. Телефон қилган инсон "менсиз бошлиқ олдига  кириб қўйманг, бирга кириб юмшоқроқ ҳал қилишга ҳаракат қиламиз, аҳволингиз оғирроқ", деди. Ўша вақт учун бу жиддий синов бўлиб, бундай айблов кўплаб инсонларнинг бошига етаётган эди.

Икки ракаат намоз ўқиб, Аллоҳ таолодан сидқидилдан  нажот сўраб дуо қилдим ва йўлга чиқдим. Аҳлиямиз  "Аллоҳга сизни омонат қилдим", дея йиғлаб қолди. 

Чақирилган жойга келиб, тўғри бошлиқ ҳузурига кирдим. Бўлган воқеани, бу туҳмат эканини, аслида бунақа нарсалар бўлмаганини айтдим. Мард одам экан, "домла текширамиз, айтганингиздек бўлса  бошингиздан қил тўкилмайди, агар тасдиқланса чора кўрамиз", деди.

Аллоҳим дуойимни ижобат этиб, текширувлар тугади ва ҳеч бир заҳматсиз яна бир синовдан ўтиб олиш насиб этди.

Кейинчалик бу иғвогар кимлигини  ва нимага бундай қилганини аниқладик: ўта кучли ҳасад сабабли шундай қилган экан. 

Ҳар қандайин мусибату мушкилотлар ечими Аллоҳ таолога сидқидилдан илтижо қилиб паноҳ тилашдадир. 

Зотан, Аллоҳ таоло: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз», дея марҳамат этган. (Анбиё, 88).

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар (4 - қисм)

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар (3-қисм)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ёши каттароқлар: Бу одамни ер ҳам қабул қилмаяпти-я, дейишар эди...

9746 19:05 16.11.2020

Дўзахи бўлсам керак-а? – деб йиғлай бошлади...

4065 19:30 11.11.2020

Саудияга ишлашга борган фаррош мусулмон бўлди...

3738 13:00 09.11.2020

Менга охиратнинг қизиғи йўқ, кетворган аёл қизиқ...

5304 18:43 07.11.2020

Уйинг жаннат бўлсин, десанг...

3936 17:45 05.11.2020

Арш соҳиби ёрдамчим бўлсин, десанг...

2965 14:53 04.11.2020
« Орқага