Абдулла Абдуқодиров, иқтисодчи: «Россия, Америка ёки Еропа бўлсин биз бунга йўл қўйсак бу ишни қилиши аниқ. Агар кимнингдир бошқаларни эзиш ҳисобига имкониятдан фойдаланиши мумкин бўлса ундан воз кечмайди. Шунинг учун ҳамкорликда тенглик ва манфаат бўлиши керак» Шунингдек иқтисодчи қарамлик масаласига тўхталар экан бунинг сабаби иймонсизлик ва билимсизлик эканлигини таъкидлади. Мутахассис икки давлатнинг ўзаро савдо-сотиқ масалалари ҳақида шундай дейди: «Албатта дунё тан олган валюталарда савдо-сотиқ яхшироқ. Бу имкониятларни кенгайтиради. Масалан, Россия рублида сотсак ёки сотиб олсак бошқа давлатлардан бу пулга ҳеч нарса ололмайсиз. Яъни бу имкониятни торайтиради. Шунингдек Швецария франки, Евро, Япония иени жаҳон бозорида тан олинган валюталар ҳисобланади»