Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Расман: “Саховат Наманган” хайрия фонди яна фаолиятини бошлади

3591

Хабарингиз бор, куни кеча Azon.uz сайтида Саховат Наманган” хайрия фонди атрофида юз бераётган айрим кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида мақола эълон қилинганди. Ундан аввалги хабарда эса фонд вақтинча фаолиятини тўхтатгани ҳақида билдирган эдик.

Фонд кузатув кенгаши раиси Маъруфхон Ражаббоевнинг Azon.uz сайтига маълум қилишича, эртага, 15 апрелдан “Саховат Наманган” хайрия фонди яна фаолиятини бошлайдиган бўлди. “Расман фаолиятимизни вақтинча тўхтатганимизни эълон қилганимизга қарамай, юртдошларимиз томонидан ёрдам сўраб мурожаатлар тўхтамади. Уларга яна қайтадан ёрдам қўлини чўза бошлаганимиздан мамнунмиз, Аллоҳга шукрлар бўлсин, айрим фитначиларнинг қилмишлари, туҳматлари, найранглари ўтмади. Халқимиз, кенг жамоатчилик, шу жумладан, Azon.uz сайти жамоаси бизни қўллаб қувватлади. Бу бизни белни яна ҳам қаттиқроқ боғлаб ишлашимизга илҳом беради. Турли бўҳтон видеоларни тарқатганлар устидан Наманган шаҳар прокуратурасига расман ариза берганмиз. Уларнинг қилмишларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тегишли баҳо беради, деган умиддамиз. Компьютер ва печатимиз экспертизага берилган экан. Уларни ҳам яқин кунларда қайтаришларини айтишди”, дейди Azon.uz мухбири билан суҳбатда М. Ражаббоев.

Фонднинг ижтимоий тармоқдаги расмий каналларида ҳам эълон берилди.

“Фурсатдан фойдаланиб бизни оғир кунларда ташлаб қўймаган мухлис халқимизга миннатдорчилигимизни  изҳор қиламиз, зеро биз учун сизнинг ишончингиз жуда муҳим.

Янги мурожаат рақамларимиз:

 +998987711083;  +998905511083”, дейилади расмий баёнот берилган эълонда.

 

Azon.uz сайти ҳам мана шундай хайрли ишга камарбаста юртдошларимиз ва ташкилотлар ҳақида янги мақолалар, кўрсатувлар, лавҳалар беришда давом этади.

 
Абдулазиз Муборак,
Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Давлат тили ҳақида ўйлар

1910 22:19 14.04.2023

Хитойда давлат идораларига хорижий компютерлардан воз кечиш буюрилди

1076 11:30 11.05.2022

Расмий баёнот

12075 14:50 02.06.2021

Тожикистон: чегарада ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берилди

2119 17:00 06.05.2021

Сардоба фожиаси ҳақида расмий хулоса эълон қилинди

3255 15:45 30.04.2021
« Орқага