Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қаршида йўловчилар самолёт бортида қолиб кетди (видео)

1798

Ижтимоий тармоқларда “Москва-Қарши-Москва” йўналиши бўйича парвознинг кечиккани сабаб йўловчилар бир ярим соатдан ортиқ вақт давомида самолётдан чиқмай кутишга мажбур бўлгани, авиасалон иссқилигидан айрим йигитлар устки кийимларини ечиб олганиакс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, авиапарвоз Россиянинг Royal Flight авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан кейин самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга эса ҳаво ҳароратининг 44 даражадан юқори бўлиши сабаб бўлгани таъкидланмоқда.

Узоқ муддатли кутишдан сўнг, рейсни тунги вақтда амалга ошириш қарори қабул қилиниб, йўловчилар бортни тарк этишган. 

Самолёт бугун, 6 июнь куни соат 04:54 да Москвага учган. Аслида эса рейс 5 июнь куни соат 15:30 да жўнаши режалаштирилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москвадаги Внуково аэропорти ва ҳарбий қисмга дронлар ҳужум қилди

4642 11:01 04.07.2023

Москвада нималар бўлди: Тўқаевнинг “ур тўқмоғи”, Пашинян ҳалиям норози...

3245 11:35 27.05.2023

Россияда исломофобия: масжид олдида Қуръон ёқиб юборилди

5684 18:40 21.05.2023

ОАВ: Москва яқинига портловчи моддалари бор дрон қулаб тушди

1334 13:16 24.04.2023

Москвада Мусҳаф ёқиб юборилди. Рамзан Қодиров айбдорни қидирмоқда

5437 08:50 16.04.2023

Рамзан Қодиров Москвада масжид қурилишига қарши русларни урушга жўнатишни талаб қилди

2538 10:30 04.04.2023
« Орқага