Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пентагон Донбассдаги уруш учун Россияни айблади

1464

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Донбассдаги уруш учун Россия айбдор эканлигини айтди. У Москвани зудлик билан Украина шарқидан қўшинларини олиб чиқишга чақирди. 

“Келинглар, аниқ гапирамиз, бу урушни Россия бошлади ва тинчлик музокараларига тўсқинлик қилаётган ҳам айнан Россиядир. Улар Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини буза бошлашди”, – деди Остин Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Таран билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида. 

Шунингдек, Пентагон раҳбари Қримнинг Россияга қўшиб олинганини қоралаб, Россияни Украина шарқидаги урушни, Қора денгиздаги ва Украина чегаралари бўйлаб беқарорликни тўхтатишга чақирди. 

Остин Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақида гапирар экан, бу борадаги қарорни Украинанинг ўзи қабул қилишини билдирди. 

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин кеча, 19 октябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам учрашди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб Лигаси саммитининг акс-садоси Пентагондан келди

2400 17:00 22.05.2023

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

745 18:05 28.11.2022

Politico: Россия Украинага қарши кимёвий қурол қўллаши мумкин

946 19:59 24.11.2022

Хуа Чунйинг: Тайвандаги инқирознинг кучайишига АҚШ айбдор

828 13:45 06.08.2022

“Ҳиндистонда Муҳаммад алайҳиссаломни ҳақоратлаганларни қоралаймиз!” – АҚШ 

1423 11:35 17.06.2022

АҚШ Конгрессида ярим аср ичида биринчи марта номаълум учувчи объект ҳақида хабар берилди

2592 11:30 19.05.2022
« Орқага