Анвар Нарзулла, «Моҳирдев» онлайн платформаси бош директори: «Пандемия даврида рақамлаштириш тезлашиб, фирибгарликлар кўпайди. Хорижда бу жараён секинлик билан бўлган эди. Унутмаслигимиз керак одамларнинг интернет саводхонлиги ортгани сари фирибгарларнинг тажрибаси ҳам кўпаяди. Маълумотларга кўра дунёда ҳар йили онлайн фирибгарликлар 15 фоизга ўсяпти экан. Афсуски, бизда бу сонларнинг ҳисобини олиб боришмайди. Масалан, Англияда 2021 йилда кибер фирибгарлик 57 фоизга ўсиб кетган» Ҳамид Содиқ, сиёсатшунос: «Бу рақамли фирибгарлик ахборот ҳисобланади. Ахборот чанқоқлигида яшаган жамиятлар бор. Яъни сиёсий режим барқарор бўлиши учун тоталитар режимларда ахборотни тўсишга эътибор беришган. Натижада бу каби жамиятлар энг оддий ахборотларга ҳам алданади. Бизнинг ҳудудимизда алданишларни олдини олиш учун кўпроқ ахборот бериб, информацион саводхонликни оширишимиз керак»