Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотининг навбатдаги анжумани Нур-Султонда ўтказилади

1225

Жорий йилнинг 8-9 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти Бош ассамблеясининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтади.

Тадбир «Пандемиядан кейинги дунёда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг озиқ-овқат тизимлари» мавзусида онлайн форматида ташкил этилади. Кун тартибига Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотига янги давлатларнинг қўшилиши, 2020 йил молиявий ҳисоботини тасдиқлаш, илгари қабул қилинган стратегик дастурлар ва Бош ассамблеянинг 2-3 резолюцияларини бажариш, шунингдек, институционал ва маъмурий масалалар киритилган. Ташкилотнинг 2031 йилгача бўлган 10 йиллик стратегияси ҳам тақдим этилади ва муҳокама қилинади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотини тузиш ташаббусини 2011 йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев кўтарган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Нур-Султон шаҳрида жойлашган, Бош ассамблеясининг илк сессияси 2016 йилнинг апрелида бўлиб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Озиқ-овқат импорти: қайси давлатлардан қандай маҳсулотлар сотиб оляпмиз?

1140 14:19 26.10.2022

“Шри-Ланкадаги озиқ-овқат инқирози очарчиликка олиб келиши мумкин”

551 15:55 13.09.2022

Президент ҳокимларга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи масаласида  муҳим топшириқ берди

1082 17:30 18.07.2022

Блинкен Россияни шантажда айблади

906 08:33 07.06.2022

Шри-Ланкаликлар очарчиликка тайёрланишга чақирилди

1369 09:12 04.06.2022

Нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўйилмайди

1188 20:45 02.06.2022
« Орқага