Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“Онангизга айтинг, дуо қилсин...”

2487

Имом Сулаймон ибн Айюб раҳматуллоҳи алайҳ Райда ўтган болалиги ҳақида шундай гапириб берган эди.

“Бир куни, ўн ёшимда, болаларга Қуръон ўргатаётган устознинг дарсида ўтирган эдим.

Шайх менга: "Кел, менга бирон бир нарсани ёддан ўқиб бер", – деди.

Мен “Фотиҳа” сурасини ўқишга ҳаракат қилдим, аммо тутилиб қолдим.

Устоз мендан сўради: "Онанг борми?"

"Ҳа!" - деб жавоб бердим.

– Бор унга айт, Аллоҳдан сенга Қуръон ўқиш ва илмни беришини сўраб дуо қилсин.

Мен «хўп» деб жавоб бериб, уйга келганимда онамдан менинг ҳақимга дуо қилишини сўрадим, у дуо қилди.

Кейин ўсиб-улғайгач, Бағдодга бориб араб тилини, фиқҳни ўргандим. Бироз вақтдан кейин Райга қайтиб келгач, масжидда бир киши билан "Мухтасар ал-Музаний" китобини муҳокама қилаётган эдим, тўсатдан масжидга ўша устоз кириб, мени танимай биз билан саломлашди. У бизнинг суҳбатларимизни тинглашни бошлади, бироқ ҳеч нарсани тушунмади. Кейин у: "Буларнинг барчасини қандай ўрганиш мумкин-а!" – деди.

Мен унга: "Агар сизнинг онангиз бўлса, Аллоҳдан сўраб дуо қилсин", деб айтмоқчи эдим-у лекин уялдим.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага