Хабарингиз бор «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси томонидан «Олтин силсила» туркумида дунё мусулмон уламолари томонидан якдиллик билан эътироф этилган мўътабар ҳадис тўпламлари нашр қилинмоқда.
Куни кеча нашриётда «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» тўпламининг биринчи жузи нашрга берилди.
Шу кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган ҳиндистонлик ҳадисшунос олим шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим» китобининг биринчи жилдини нашр этиш тугмасини босиб бердилар. Иншааллоҳ, яқин икки ой ичида ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф этилган «Саҳиҳи Муслим» тўпламининг илк нашрини ўзбек тилида ўқиш бахтига мушарраф бўладилар. Китобда ҳадисларнинг арабча матни ҳам келтирилган бўлиб, улар кўпчилик мутахассислар тарафидан энг ишончли деб эътироф этилган «Тавқун-нажот» нашри асосида тайёрланди.
«Жоҳилиятга қайтишдан қўрқдим...» ёхуд «Дунё бир гап бӯлар, охиратни асранг!»
«Ҳар бир сўзга жавоб ва ҳар бир муддатга ҳисоб бордир»
"Эскича замон" деганингиз қайси ўзи?
«Саҳиҳи Муслим» имом Муслимнинг шоҳ асари, унинг илмий мақомини намоён қилган, шахсини бутун дунёга танитган ва асрлар оша номини сақлаб келаётган тўплам ҳисобланади. Бутун дунё Имом Муслимни мазкур асари орқали танийди ва эътироф этади. Бу асар ҳақли равишда «Саҳиҳул Бухорий»дан кейинги ўринни эгаллаган ва асрлар оша уламоларнинг диққат марказида бўлган. Шу боис уламоларимиз унга бир қатор шарҳлар битишган ва у ҳақда махсус рисолалар ҳам ёзишган. Бу китобни ўқимаган, ундан фойдаланмаган бирор олим ёки толиби илм йўқ десак, муболаға бўлмайди. Ушбу китобга ўттиздан ортиқ шарҳ китоблар ёзилган бўлиб, шунинг ўзи ҳам унинг нақадар мўътабар тўплам эканини кўрсатиб турибди.
Ислом уммати улуғ ҳофиз, буюк муҳаддис имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби имом Бухорийнинг «Жомеъус саҳиҳ»идан кейинги энг саҳиҳ китоб эканига иттифоқ қилган. Баъзи уламолар «Айрим жиҳатлари билан «Саҳиҳи Муслим» «Саҳиҳул Бухорий»дан ҳам юқори туради» деган фикрни айтишган.
Эслатиб ўтамиз, «Hilol-nashr» жамоаси жорий йил баҳорида «Олтин силсила» туркумида буюк муҳаддис имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» тўпламини саккиз жузда тўлиқ нашрдан чиқаришга муваффақ бўлган эди.