Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қоғоздан воз кечмоқда

1631

Бугунга келиб дунёнинг ривожланган давлатларида қоғозбозликдан воз кечиб, рақамли технологияга ўтилмоқда. Лекин бизда ҳануз ҳужжатбозлик асоратлари буткул йўқотилмагани ҳам бор гап.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, ўн минг нафар талабаси мавжуд ОТМда қоғоз кўринишида юритиладиган ҳужжатлар учун бир ўқув йилида ўртача 90 млн. сўмгача бўлган маблағ сарфланар экан. Бундай ортиқча харажатларнинг олдини олиш учун қандай йўл тутилмоқда? Бу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов шундай жавоб берди:

«Таълим жараёнига олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизимини рақамлаштириш мақсадида Рақамли университет лойиҳаси доирасида «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими» (HEMIS - Higher Education Management Information Systems) ишлаб чиқилди. Ушбу ахборот тизими «Маъмурий», «Ўқув», «Илмий» ва «Молиявий» жараёнларини бошқариш модулларини ўз ичига олади. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб мазкур тизимни босқичма-босқич олий таълим муассасаларида жорий этилади. 

Шунингдек 2021 йил 1 сентябрдан «Ўқув жараёни» модулида гуруҳ журнали, дарс жадвали, имтиҳонлар жадваллари, талабанинг рейтинг дафтарчаси, ўзлаштириш қайдномалари, давомат ҳисоботлари, диплом ва академик маълумотномалар рақамлаштирилади», - деди Раҳимжон Ҳакимов.

Берилган маълумотга кўра энди таълим олганлик тўғрисидаги дипломларга индивидуал ҚР-код қўйиш орқали «Ўқишни тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотномаси» (олий, ўрта махсус, профессионал), «Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш» каби давлат хизматларини ишга тушириш режалаштирилган.

Биз биргина Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ишлари амалга оширилаётганлиги борасида қисқача тўхталдик, лекин ҳали рақамлаштирилиши керак бўлган қанчадан-қанча соҳалар бор. Булар ҳам аста-секин такомиллашар, унгача ўзимизнинг қоғозда ишлаб туришга мажбурмиз.

Нурбек Ғофуров

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вазир Абдуқодир Тошқулов: «Эртанги кадрларингизни бугун сараланг...»

708 16:35 07.11.2022

Azon.uz кўтарган масалага пойтахт ҳокими эътибор қаратди

1928 18:52 11.09.2022

Супер-контракт бўйича айрим тартиблар тасдиқланди

4609 11:45 07.09.2022

Oлий таълим муассасаларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди!

855 00:49 28.08.2022

Кейинги йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди

1360 19:05 20.08.2022

Бугундан профессионал таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бошланди

733 11:55 20.07.2022
« Орқага