Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нигерияда яна ўқувчилар ўғирлаб кетилди

1446

Нигерия ғарбидаги Нигер штатида жойлашган Тегина шаҳрида бир гуруҳ қуролланган шахс мактаб-интернатга бостириб кирган ва 200 нафарга яқин ўқувчини ўғирлаб кетган. Маҳаллий Vanguard нашрининг хабар беришича, ҳодиса кеча, куннинг иккинчи ярмида содир бўлди.

Штат расмийлари ўқувчиларнинг ўғирланганини тасдиқлаган бўлса-да, уларнинг аниқ сонини айтишни истамаган. 
Нигерияда сўнгги ойларда олий таълим муассасалари ва мактабларга ҳужумлар кўпайди. Маълумотларга қараганда, жорий йил бошидан бери мамлакатнинг турли ҳудудларидаги олий таълим даргоҳлари ва мактаблардан 700 дан зиёд талаба-ўқувчи ўғирлаб кетилган.

Нигериянинг шимолида маҳаллий ҳукуматнинг қарори билан март ойидан бери 600 дан ортиқ мактаб ёпилди. У ердаги ўқувчилар хавфсизроқ ҳудудлардаги мактабларга ўтказилди. Шу билан бир қаторда ишлаб турган таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигерия: портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

728 16:35 26.01.2023

Германия талон-тарож қилинган артефактларни Нигерияга қайтарди - Deutsche Welle 

794 13:00 21.12.2022

Ҳижоб масаласида ҳукуматни судга берган аёл ютиб чиқди 

1338 10:36 09.12.2022

Ўн беш ёшлилар давлати

5575 17:50 13.10.2022

Сув балоси 76 нафар нигерияликнинг ҳаётига зомин бўлди 

646 17:30 12.10.2022

Нигерияда ўғирлаб кетилган 15 нафар бола қутқарилди

4400 13:35 07.09.2022
« Орқага