Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нигерия: ўғирланган илми толиблар учун пул талаб қилиняпти

1487

Нигериянинг Тегина шаҳрида (Нигер штати) жойлашган “Салиҳу Танко” мадрасасидан олиб қочилган талабаларнинг сони 136 нафар эканлиги маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Федерал ҳукумат 30 май куни олиб қочилган талабаларнинг сони 200 атрофида эканлигини айтган эди. Ўғирланган талабаларнинг оилалари билан алоқа ўрнатилгач, уларнинг аниқ сони маълум бўлди.

“Салиҳу Танко” мадрасаси директори Абубакар Алҳасаннинг сўзларига кўра, талабаларни ўғирлаган қуролли гуруҳ вакиллари унга қўнғироқ қилган ва 110 миллион найра (тахминан 268 минг АҚШ доллари) тўланишини талаб қилган. Улар агар пул тўланмаса, илми толиблар ўлдирилишини айтиб таҳдид қилган.

Алҳасан жиноятчиларнинг талабини штат ҳукуматига етказган, бироқ ҳукумат талабаларнинг озод этилиши учун пул тўлаш ниятида эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигерия: портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

728 16:35 26.01.2023

Германия талон-тарож қилинган артефактларни Нигерияга қайтарди - Deutsche Welle 

794 13:00 21.12.2022

Ҳижоб масаласида ҳукуматни судга берган аёл ютиб чиқди 

1338 10:36 09.12.2022

Ўн беш ёшлилар давлати

5575 17:50 13.10.2022

Сув балоси 76 нафар нигерияликнинг ҳаётига зомин бўлди 

646 17:30 12.10.2022

Нигерияда ўғирлаб кетилган 15 нафар бола қутқарилди

4400 13:35 07.09.2022
« Орқага