Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Навалний Қуръон ва суннатни ўрганмоқчи, лекин...

2729

Айни пайтда Россиянинг Покров шаҳридаги ахлоқ тузатиш колониясида сақланаётган мухолифатчи Алексей Навалний унга Қуръон берилмагани учун судга мурожаат қилмоқчи.

“Мени қамашганида мен қамоқхонада амалга оширишга уринадиган ва мени яхшилайдиган нарсаларнинг рўйхатини туздим. Улардан бири Қуръон ва суннатни чуқур ўрганиш”, – деб ёзди Навалний Инстаграмдаги саҳифасида. У россиялик номусулмон сиёсатчилар орасида “Қуръон чемпиони” бўлмоқчи эканлигини маълум қилди.

Мухолифатчининг айтишича, унга ўзи билан олиб келган ва буюртма қилган китобларидан ҳеч бири берилмаган, чунки уларни “экстремизмга текшириш” керак. Колония раҳбарияти эса бу уч ой вақт олишини айтган.

“Колониямни Қуръон туфайли судга беришимни ким ҳам ўйлаб дейсиз. Ҳа, ҳа. Шифокор билан учрашишнинг рад этилиши, сақлаш шароитлари туфайли эмас, балки мусулмонларнинг муқаддас китоби туфайли. Гап шундаки, менга менинг Қуръонимни беришмаяпти”, – деди Навалний.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия шаҳарларида ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

1038 09:28 22.09.2022

«Беш миллион киши мамлакат бўйлаб қочиб юради» – Навалний сафарбарлик ҳақида

1125 17:05 21.09.2022

Россияда Навалнийга нисбатан янги айблов эълон қилинди

2294 09:55 12.08.2021

Россияда коррупцияга қарши ягона кураш фонди экстремистик ташкилот сифатида эътироф этилмоқда 

2020 20:52 21.04.2021

Москвада Навалнийга қарши иккита иш бўйича суд жараёни якунланди

2029 18:20 21.02.2021
« Орқага