Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мусулмон бўлган ўғри

4197

 

Бу воқеа савдо дўконларидан бирига ўғирлик қилиш мақсадида кирган ва сотувчидан пул талаб қилган ўғри хақидадир.

Ҳодиса кузатув камерасига муҳрланиб қолган бўлиб, унда шундай тасвирларга гувоҳ бўлиш мумкин.

Ўғри қўлида бейзбол битаси билан, сотувчига дўқ-пописа билан, пул талаб қилаётган вақтда, сотувчи растасининг тагида турган ўқотар қуроли билан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўғрига ўқталади.

Шу вақтда эса ўғри қўлидаги битани ташлаб; "Мени отма, илтимос! Илтимос!" деб сотувчидан ёлвориб сўрайди.

Ўғри оиласи танг аҳволда қолгани, ейишга ҳатто нони ҳам йўқлигини айтади.

Сотувчи эса кассадан 40 доллар олиб ва нон хам бериб, "Агар менга бошқа ўғирлик қилмаслик хақида ваъда берсанг, сенга ёрдам бериб, полицияга хабар бермайман!" деб айтади.

Ўғри эса сотучини бундай ишига таажжубланиб: "Сени менга яхшилик қилишинга нима сабаб?" деб сўрайди ўғри.

Сотувчи эса: "Буни менга диним ҳамда онам доимий равишда эслатиб туришар эди".
Сотувчи: "Ҳа! Менинг диним!".
Сотувчи: "Ислом!"

Орадан олти ой ўтгач, сотувчининг манзилга Хитойдан мактуб келади. Мактубда 50 доллар ҳамда шундай битиклар бор эди: «Аввалги ўғриликларни ташлаб, яхши бир ишга эга бўлганман. Оиламга ҳам яхши эътибор беряпман. Сен менга 40 доллар ҳамда нон берган эдинг. Бу ерда эса 50 доллар қилиб қайтаряпман. Мени қутқариб, ҳаётимни ўзгаришига ёрдам берганинг учун катта раҳмат!»
деб, сўнги сўз ўрнида сенинг МУСУЛМОН биродаринг, деб ёзиб қўйган экан...

Интернет кенгликларида

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уруш уларни Исломга етаклади: украиналик оила мусулмон бўлди

10068 12:15 11.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

3885 11:03 09.06.2023

Америка аскари Япониядаги масжидда ҳидоятга эришди

4137 13:25 02.01.2023

Иймон йўли: черковда тарбияланган журналистнинг Исломни қабул қилиши

3334 15:55 28.12.2022

Ўзбекни хор қилаётган тушунча: “Одамлар гапир(ма)син!”

2685 16:45 21.11.2022

Инсон нега гуноҳ қилади?! (давоми)

1621 19:30 18.09.2022
« Орқага