Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

Мусофирликда фарз намозлари қандай ўқилади? – «Йўловчи»нинг навбатдаги сони бошланмоқда

1621

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканалида «Йўловчи» кўрсатувининг навбатдаги сони бошланмоқда. Кўрсатувнинг ушбу сони Тошкент шаҳрининг Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий эко боғида бўлиб ўтди.

Кўрсатувнинг ушбу сонида ҳам қизиқарли ва манфаатли саволлар тақдим этилиб, юртдошларимизнинг билимлари бир карра синовдан ўтказилди.

Бугунги кўрсатувда иштирокчилар қуйидаги 4 саволга жавоб беришлари керак:

  1. Закот нима ва бой одам бойлигининг қанча қисмини ҳақдорларга закот сифатида бериш керак?
  2. Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонларидан бизларга қолдирилган икки омонат нима?
  3. Динимизга кўра, мусофир деб кимга айтилади ва мусофирликда фарз намозлари қандай ўқилади?
  4. Отаси, бобоси, катта бобоси ва унинг ҳам отаси пайғамбар бўлган пайғамбар ким?

Юқоридаги саволларнинг барчаси тўғри жавоб берган иштирокчилар супер саволга жавоб бериш орқали «Азон китоблари» нашриёти томонидан тақдим этилган Қуръони каримни қўлга киритишлари мумкин. Бу галги супер савол эса қуйидагича бўлади:

«Жаноза намози кимларга ўқилмайди?»

Кузатувчиларимиз орасида ушбу саволларга жавоб топа олувчилар ёки бу ҳақида маълумотга эга бўлмаганлар ҳам бўлса, қуйида «Йўловчи» кўрстувини томоша қилиб, ўз илмларини ошириб ва мустаҳкамлаб олишлари мумкин.

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага