Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Мубашшир Аҳмад: “Эволюция назариясини ботил таълимот деб ҳисоблайман!”

3722

– Тақсир, хабарингиз бор, дин ва илм аҳли ўртасида эволюция (тадрижийлик) назарияси борасида мунозаралар кўпдан буён давом этиб келади. Ушбу илмий ёндашув ислом уламолари томонидан рад этилгани маълум. Аммо кейинги вақтларда “эволюция назарияси исломга зид эмас” деган қараш ҳам илгари сурилмоқда. Масалан, атоқли математик ва адабиётшунос, академик Абдулла Аъзам журналимизда бир неча йил аввал чоп этилган “Фан ва дин: қайта тирилиш” номли туркум мақолаларида эволюция назарияси физика ва кимё қонунлари сингари Яратганнинг иродасини ифодалаши ва ушбу илмий таълимот исломий таълимотга зид эмаслигини уқтирган эди. Бу борада ҳам фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. 

– Бу мақолаларни ўқимаган эканман. Аммо муаллифнинг “эволюция назарияси физика ва кимё қонунлари сингари Яратганнинг иродасини ифодалаши ва ушбу илмий таълимот исломий таълимотга зид эмас”лиги хусусидаги фикрларига қўшилолмайман. Чунки ислом таълимотига мувофиқ, энг кичик заррадан тортиб энг катта галактикагача – бутун олам Аллоҳ таолонинг хоҳиш­иродаси ифодаси бўлган “Кун!”, яъни “Бўл!” амри ила вужудга келган. Аллоҳ таоло “Ёсин” сурасининг 82­оятида бундай дейди: “Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши “Бўл” демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур”. Лўнда айтсак, Аллоҳ таоло бирор нарсанинг йўқликдан борликка дўнишини хоҳлаганда, “Бўл!” деган буйруғини берган ва у дафъатан бўлган.

Аслида, “коинот” истилоҳининг луғавий маъноси ҳам “бўлувчилар” демакдир. Яралишнинг қаеридадир тадрижийлик, яъни эволюция жорий бўлган эса (она қорнида ҳомиланинг тадрижий ривожланиши каби), у ҳам Аллоҳнинг хоҳиши ва буйруғи билан юзага келган ва ҳар бир босқич Аллоҳнинг бўлдириши билан рўй берган. У жараённи бир лаҳзага бўлса ҳам ўз ҳолича ташлаб қўймаган. Бирон ҳодиса Аллоҳнинг хоҳиш ва буйруғисиз, ўз ихтиёри ила ёки бошбошдоқлик билан, ўз­ўзидан пайдо бўлган эмас. Ҳурфикрлилик тамойилига кўра жамиятда олам ва одам яралиши борасида турфа ёндашувлар яшашга ҳақли. Аммо камина эволюция назариясини ботил таълимот деб ҳисоблайман. Олам яралганидан бери ҳар бир ҳодиса ва ҳаракат, ҳатто ҳаракатсизлик Аллоҳнинг иродаси билан рўй беради. 

(давоми бор)
Манба: “Тафаккур” журнали

Мубашшир Аҳмад: “Бойларнинг туғёнга кетиши осон...”

Мубашшир Аҳмад: “Соф Исломга эркинлик берилса...”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ясама иттифоқ ғоясини кескин қоралайман – Мубашшир Аҳмад

2715 06:05 30.04.2022

Экин маҳсулотларининг закоти - ушр. 25-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1272 19:42 26.04.2022

Кимлар закот бера олади? 21-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1884 22:10 22.04.2022

Закот вожиб бўлишининг шартлари. 20-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1698 20:41 21.04.2022

Закот ҳақида тушунча. 19-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1449 19:58 20.04.2022

Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрли ҳолатлар. 3-қисм. 12-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1192 17:32 20.04.2022
« Орқага