(давоми, боши бу ерда)
Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)
2. Хосни оммга таржиҳ қилиш:
Имом Омидий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Хос оммдан уч сабабли муқаддам қилинади:
Биринчиси: хос талаб қилинган нарсага далолат қилишда оммдан кўра кучлироқ ва хосроқ ҳисобланади.
Иккинчиси: оммга амал қилиш натижасида хоснинг далолатини ботил қилиш ва йўққа чиқариш келиб қолади. Хосга амал қилиш эса, оммни бекорга чиқаришга олиб келмайди. Балки оммни таъвил қилади ва хослайди. Маълумки, бекор қилишдан сақланиш таъвил қилишдан сақланишдан кўра юқорироқ туради.
Учинчиси: оммнинг заифлиги унга хослашнинг кириши сабабидан бўлади. Хоснинг заифлиги эса унинг таъвили ва зоҳирини мажозга буриш сабабидан бўлади. Оммларга хослашнинг кириши хосга таъвилнинг киришидан кўра кўпроқ экани маълум”.
Мисоли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: وَفِي الرِّقَةِ رُبْعُ الْعُشْرِ “Танга пулда ўндан бирнинг тўртдан бири” ҳадиси ёш бола ва балоғатга етган кишига закотни вожиб қилишда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍ عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ وَعَنِ المبتلى حتى يبرأ وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يكبر “Қалам уч (тоифа)дан кўтарилган: уйқудагидан токи уйғонгунча, касалдан токи тузалгунича ёш боладан, токи катта бўлгунича” ҳадисидан муқаддам қилинади.
Татбиқ: билингки, иккинчи ҳадис умумий хитобни нафий қилаётган бўлса, биринчиси хос закот ҳукмини баён қиляпти. Демак, биринчи ҳадисни мақсадга мувофиқроқ.
(Давоми бор)
Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс