Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари

1826

 (давоми, боши бу ерда)

1. Мантуқ (лафз билан айтилган)ни мафҳум (лафздан тушунилган)га таржиҳ қилиш:

Икки далил бир‑бирига муъораза келиб, бири ҳукмга ҳадиснинг лафзи ила далолат қилса, иккинчиси ҳукмга ҳадиснинг далолати ва лозими ила далолат қиладиган бўлса, ҳукмни лафзи ила ифодалашга далолат қиладиган ҳадис, далолат ва лозими ила далолат қиладиган ҳадисдан таржиҳ қилинади. Чунки аввалгиси муттафақун алайҳ, икинчиси ихтилоф қилинган ҳадис саналади. Иттифоқ қилинган ҳадис қувватли бўлгани учун ихтилофли ҳадисдан муқаддам туради. Чунки лафзи ила далолат қилган ҳадис чалкашликдан узоқ бўлгани ва далолати зоҳир бўлгани учун бошқасидан авло саналади.

 Мисоли: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: في كل أربعين شاة شاة  “Ҳар қирқта қўйда битта қўй” деган ҳадислари رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍ عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ وَعَنِ المبتلى حتى يبرأ  وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يكبر  “Қалам уч (тоифа)дан кўтарилган: уйқудагидан токи уйғонгунча, касалдан токи тузалгунича ёш боладан, токи катта бўлгунича” дейилган ҳадисларига муъораза келмоқда.

Татбиқ: биринчи ҳадис ҳар қандай қирқта қўйда закот вожиб бўлишини ифода этмоқда. Бу ҳукмнинг остига ҳадиснинг лафзига кўра етим ва ёш боланинг моли ҳам кириб кетади. Иккинчи ҳадис эса, ёш бола ва етимнинг молида закот вожиб бўлмаслигини билдирмоқда. Чунки қаламнинг кўтарилиши етим ва ёш болаларга хитоб (таклифотлар) юзланмаслигини ва уларга бирон нарса вожиб бўлмаслигини лозим тутади. Демак, уларнинг молларида ҳам закот вожиб бўлмайди. Лекин уларнинг молларида закот вожиб бўлишини ифодаловчи биринчи ҳадис таржиҳ қилинади. Чунки бу ҳадис ҳукмни очиқ насс орқали ифода этмоқда. Иккинчи ҳадис бўлса, закот соқит бўлиши хабарини бермамаяпти. Қолаверса, етим ва ёш боладан қаламнинг кўтарилиши хитоб (таклифот) уларнинг валийларига юзланиши натижасида молларида закот вожиб бўлишига тескари келмайди. Зеро валийлар етим ва ёш болаларнинг моларидан закот чиқаришга буюрилганлар.

(Давоми бор)

Таржимон: Абдулҳодий Ғиёс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

2745 18:30 12.01.2022

Маъно ила ривоят қилиш жоизлигига жумҳурнинг далили

3518 23:00 28.03.2021

Ҳадис илми: Адо қилиш йўллари

2790 21:00 26.03.2021

Ҳадис илми: Жамлашнинг таърифи

2177 23:00 25.03.2021

Ташқи далил билан таржиҳ қилиш кўринишлари

2176 16:30 24.03.2021

Матн тарафидан бўлган таржиҳ кўринишлари (давоми)

2714 20:05 23.03.2021
« Орқага