«Саховат Наманган» хайрия гуруҳи иш бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Аммо хайрли амалларнинг ҳам қаноти чиқиб, мазкур жамоа томонидан қилинаётган ибратли ишлар ижтимоий тармоқларда кўплаб олқишларга, юртдошларимизнинг дуоларига сабаб бўлмоқда. Яқинда юридик ташкилот ўлароқ Наманган вилояти Адлия бошқармаси томонидан рўйхатга ҳам олинди. Ушбу гуруҳ асосан боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини оталиққа олиб, уларни озиқ-овқат, кийим-кечак, ўқув қуроллари билан мунтазам таъминлаб келмоқда. Шунингдек, оғир касалликка учраган юртдошларимизнинг даволанишлари учун кетадиган харажатларни ҳам имкон қадар қоплаб беришяпти. Хайрия ишлари орасида ижарада яшайдиган муҳтож оилаларнинг бир нечасига уй-жой қуриб берилгани ҳам диққатга сазовор.
Гуруҳ аъзолари яқинда катта ва айни пайтда жудаям ибратли ишга қўл урдилар. Наманган шаҳри Давлатобод тумани Юксалиш маҳалласидан 70 сотих ер сотиб олиб, эҳтиёжманд оилалар учун 132 хонадондан иборат кўп қаватли уй қурилиши бошланди.
Биз ижодий жамоамиз билан Наманган шаҳрида бўлиб, хайрия гуруҳи раҳбари Маъруфхон қори Ражаббоевга «микрофон тутдик»:
«Ўзи иш бошлаганимизга кўп бўлгани йўқ. Лекин шу қисқа давр ичида тасарруфимизга олган оилаларимизнинг нафақаси учун қўлдан келганча ёрдам бериб келяпмиз. Хурсанд бўлган жойим шундаки, халқимиз жудаям хайрсевар, саховатли, меҳрибон экан. Алҳамдулиллаҳ. Хайрия ишларини юритар эканмиз, юртдошларимизнинг дарду ғамини эшитишга, уларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Шу аснода кўплаб юртдошларимизнинг яшаш учун уйга жудаям муҳтожлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Қанчадир оилаларга уй қуриб бердик. Лекин бу билан муаммо ечилиб қолмаяпмиз. Шунинг учун бирор қуруқ ер сотиб олиб, кўп қаватли уй қурсак, деган ғоя туғилди. Юксалиш маҳалласида бўш турган жойни сотиб олиб, режамизни ижтимоий тармоққа жойлашимиз билан дарров мазкур қурилишга ҳисса қўшувчи одамлардан мурожаатлар бошланиб кетди.
Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ҳам чақириб, “Бизга нима хизмат?” деб сўради ҳамда ҳужжатлаштириш ва коммуникация ишларини ҳокимият томонидан бажариб беришини айтди. Ҳатто “Эртароқ айтганингизда текинга жой ҳам ажратиб берардим”, деди. Биз бундан янаям руҳландик.
Бир киши юз тонна цемент жўнатиб юборибди. Яна бир юртдошимиз тахта, бошқаси арматура келтириб ташлади. Бир тадбиркор 130 минг дона пишиқ ғишт атаганини, қачон айтсак, жўнатишини билдирди. Энг қувонарлиси, бир укахонимиз машинасига чиройли рақам сотиб олиш ҳаракатида экан. Бизнинг қурилишимиздан хабар топиб, ўша пулга 222 222 дона ғишт сотиб олиб беришга аҳд қилибди. Бир тадбиркор томини тўлиқ ёпиб беришини айтса, бошқаси ҳамма хонадон учун, яъни 132 та темир эшик беришга ваъда берди, яна бири полларини паркат қилишни ўз зиммасига олди. Сув тармоғини тортиш икки хайрсевар ўртасида талаш. Бир акахонимиз уй атрофини асфальтлаш ишларини бошқаларга бериб юборманглар, деб турибди. Қўлидан устачилик келадиганлар ҳам меҳнатимиз билан ҳисса қўшиш ниятида туришибди.
Хуллас, ўзимиз ҳам кутмаган ҳолда ишларимиз жадаллаб кетди. Бу ҳам бўлса, юртдошларимизнинг нақадар олийжаноб эканидан далолатдир.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истар эдимки, ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган пластик карточка рақамларига ҳам ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда пул ўтказаётган ҳамюртларимиз бор, уларнинг ҳам ҳимматини алоҳида ўрни бор. Зеро, эҳсоннинг оз ёки кўплиги эмас, унинг холис ниятда қилингани муҳим.
Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.
Уйларни кимларга ва қандай шартлар билан берамиз?
Маслаҳат кенгашимиз аъзоларининг далолати билан энг муҳтож оилалардан бошлаб берамиз. Ҳозирнинг ўзида тахминан мингга яқин талабгорлар бор. Хонадонлар сотиб юбормаслик шарти билан текинга берилади. Уйлар бир, икки ва уч хонадан иборат бўлади, оила аъзоларининг сонига қараб ажратиб берамиз.
Нега айнан шу жойни танладик?
Бу маҳалла саноат зонаси ёнида жойлашгани учун иш топиш осон. Кейин мактаб, болалар боғчаси ва тиббий муассаса бор. Уй бериладиган аёлларимизнинг аксарияти уй бекаси, яъни бола тарбияси билан банд. Шунинг учун ҳозир уларнинг бир қисмини тикувчиликка ўқитяпмиз. Кейин чок машина олиб берамиз. Бир тадбиркор билан келишиб қўйганмиз, касаначилик усулида иш берамиз. Уйида фарзанд тарбиясидан узилмаган ҳолда пул ҳам топишади. Президентимиз айтмоқчи, уларга фақат балиқ эмас, қармоқ ҳам берамиз.
Бизга қандай ёрдам керак?
Тўғриси, қурилишимизга бунча кўп арматура кетишини билмаган эканмиз, шунга озгина муҳтожлигимиз бор. Шу билан бирга юртдошларимизнинг хайрли дуоларидан умидвормиз.
Уйлар қачон битади?
Иншааллоҳ, ҳайит байрамига битириш ва эгаларига қўшалоқ байрам бўлишига ҳаракат қиламиз...»
Мақолани ёзиб тугатмай Намангандан хабар келди. Пойдевор қолипи битиши билан бир ҳимматли киши махсус машиналарда тайёр бетон юбориб, бу масалани бир кунда ҳал қилиб қўйибди. Аллоҳ қабул қилсин. Омин.
Абдулазиз Муборак,
Azon.uz мухбири
Тошкент-Наманган
«Саховат Наманган» гуруҳининг эълони:
Мискинларга ёрдам берамиз, етим болаларни бошини силаймиз, кафилликка оламиз ва зарурий холатларда уй ҳам қуриб берамиз.
Бу дунёда бизга шерик ва жаннатда Расулуллоҳга қўшни бўлинг.
Ёрдам сўраб мурожаат қилувчилар учун:
+998 995166677
+998 331866677
+998 938866677
Беморлар учун:
+998 883741003
Телефон рақамлар ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача ишлаб турибди.
Жума дам олиш куни.
Шу рақамларга телефон қилиб ариза қолдиринг. Шундан сўнг бизнинг ходимлар томонидан ўрганиб чиқилади.
Эҳсон қилувчилар учун:
Uzcard 8600 0417 4500 3633
Humo 9860 0401 1407 9565
Rajabbaev Marufjon
Беморлар учун:
6262 4700 3963 9906
Maruf Muminov
8600 0201 1046 2236
Mirahmetov Umid
Етимларга уй қурилиши учун:
8600 1402 9965 2538
Ахмаджанов А.
IBK BANK Korea:
150-074720-01-011
Kambarov Oybek
Сбербанк 4817 7601 9742 4793
Музаффар Абдураҳимов
MasterCard 5189 6956 4503 0437
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram – http://t.me/saxovatnamangan
Facebook – https://www.facebook.com/groups/439345187306406/?ref=share
Instagram – https://instagram.com/sahovatnamangan?igshid=metq60myl4t0
Youtube – https://www.youtube.com/channel/UCmShr0Z6WjhtQMqZ3MLRPFA