Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Лукашенконинг устидан Германия прокуратурасига шикоят тушди

1839

Белоруссия президенти Александр Лукашенко немис адвокатларининг уни инсониятга қарши жиноятда айблаб Германия Бош прокуратурасига мурожаат этганини танқид қилди. Давлатга қарашли БелТА агентлиги хабарига кўра, Лукашенко ушбу мурожаатни “аҳмоқона ва бир лаҳзалик сиёсат” деб атаган. 

“Улар мени суд қилармиш... Кимсизлар ўзи мени суд қилгани?” – деди Белоруссия президенти.

У шикоят айнан Германияда берилганини алоҳида танқид остига олди ва мазкур мамлакатнинг ўтмишига ишора қилиб шундай деди: “Британияда беришсин эди, Америкадами, Франциядами, улар коалицияда бўлган. Лекин фашизмнинг меросхўрлари эмас-да”. Лукашенко Иккинчи жаҳон урушида ва фашизмга қарши курашда кўплаб белоруссияликлар ҳалок бўлганини таъкидлаб ўтди.

Маълум бўлишича, 5 май куни тўрт нафар немис адвокати Германия Бош прокуратурасига мурожаат қилган. Улар Белоруссияда 2020 йилнинг августида бўлиб ўтган президент сайловидан кейин норозилик намойишлари қатнашчиларига нисбатан зўравонлик қўлланганини ва инсониятга қарши жиноятлар содир этилганини айтмоқда. Адвокатлар қийноққа солинган белоруссияликлар номидан ҳаракат қилмоқда.

Адвокатларнинг фикрича, Белоруссияда намойишчиларга нисбатан ортиқча куч қўллагани учун на Лукашенко, на куч тизимларнинг жавобгарликка тортилиш эҳтимоли йўқ. Улар Германияни ушбу ҳолатлар бўйича мустақил текширув ўтказишга чақирмоқда. Шунингдек, адвокатлар бошқа давлат ҳудудида содир этилган ва халқаро ҳуқуқда тақиқланган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш бўйича универсал юрисдикцияга таянишаётганини таъкидлашмоқда. 

Белоруссияликлар қийноққа солиниш, овқат ва уйқудан маҳрум қилиниш, таҳқирланиш ва камсилитишдан шикоят қилиб, буларнинг оқибатида соғлиқларига зарар етганини айтишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳозирги таҳликали замонда демократик бошқарув қанчалик самарали?

1208 11:52 20.04.2023

Белоруссия Сурияга аскар юбориши мумкин

1406 09:20 08.02.2022

Совуқ шамоллар шимолдан эсади

4757 22:45 10.01.2022

Белоруссия хавфсизлик кучлари қочқинларни дўппослашда айбланди

1415 21:15 20.12.2021

Минглаб ироқлик Белоруссия – Польша чегарасида қолиб кетган

1537 12:18 14.12.2021

Путин: “Польша – Белоруссия чегарасидаги муҳожирлар инқирозига алоқамиз йўқ”   

1236 17:15 13.11.2021
« Орқага