Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: ўзаро қасам ичиш

1284

(130-қисм 131-қисм 132-қисм 133-қисм 134-қисм 135-қисм 136-қисм 137-қисм 138-қисм 139-қисм 140-қисм 141-қисм 142-қисм 143-қисм 144-қисм 145-қисм)

Ўзаро қасам ичиш

27. Таҳолуф сўзи حتالف] таҳа́ лафа] феълининг масдари ҳисобланиб, унинг луғавий маъноларидан бири ҳар икки даъвогарнинг бири-биридан қасам талаб қилиши”дир. Айнан мана шу маъно шаръий маъносига ҳам мувофиқ келади. Муҳими, қасам қазо мажлисида амалга оширилиши керак1014.

Бу ерда мурод икки хусуматчининг қазо мажлисида қасам ичишларидир. Агар сотувчи билан харидор келишилган нархнинг, маҳсулотнинг миқдорида ёки иккисида ҳам ёки иккисининг сифати ёхуд жинси борасида ихтилоф қилиб қолишса ва иккисида ҳам гувоҳ бўлмаса, ўзаро қасам ичишади ва барча фақиҳларнинг наздида, савдони бекор қилишади. “Агар икки савдолашувчи ихтилоф қилиб қолишса, ўзаро қасам ичишади ва савдони бекор қилишади”, деган ҳадиси шариф бунга далил бўлади1015.

Икки хусуматчининг ўртасидаги шу кўринишдаги барча ихтилофлар худди шундай бўлади. Яъни ўзаро қасам ичиш билан хусумат тугайди.

Бу борада мазҳабларда тафсилотлар мавжуд бўлиб, у учун “Таҳолуф, яъни ўзаро қасам ичиш” истилоҳига мурожаат қилинади.

Қасамни бошқага буриш

28. Ҳанафий мазҳабимиз ва имом Аҳмаднинг бир қавлига кўра, агар даъвогарнинг яроқли баййинаси бўлса, унинг фойдасига ҳукм чиқарилади. Даъвогарнинг ҳеч қандай баййинаси бўлмаса ёки бўлса-ю, мажлисда ҳозир қилолмаса, қози гумондордан қасам талаб этади. Агар у қасам ичса, даъвогарнинг талаби бекор қилинади. Сабабсиз қасамдан бош тортса, даъво қилинаётган нарса мол ёки охир-оқибат молга эришишга олиб борадиган нарса бўлса, қасамдан бош тортгани учун унинг зарарига ҳукм қилинади. Қасам даъвогарга бурилмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “...Балки, қасам гумондор томонидадир”1016, “Баййина – даъвогарга, қасам эса – гумондорга вожиб”1017 деган сўзлари бунга далил. Бу ҳадислар қасамни гумондорга чекламоқда.

Ҳанбалийлардан Абул Хаттоб қасамни даъвогарга буришни ихтиёр қилган. Унга кўра, бу ҳолда даъвогар қасам ичса, даъво қилган нарсасига ҳукм қилинади. Абул Хаттоб айтади: “Буни Аҳмад тўғри деб, “Бу узоқмас, қасам ичади ва унга ҳақли бўлади... Бу Мадина аҳлининг сўзидир”, деган”. Ибн Қудома айтади: “Бу Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Шурайҳ, Шаъбий, Нахаий ва ибн Сиринлар ҳам шу сўзни айтишган. Имом Молик фақат мол-мулклар борасида шундай деган”1018.

Шофеъий мазҳабига кўра, барча даъволарда қасам даъвогарга бурилади. Бунга далил Нофеънинг ибн Умардан қилган ривояти: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қасамни ҳақ талаб қилгувчига бурдилар”1019. Шунингдек, у қасамдан бош тортиши билан даъвогарнинг содиқлиги ошкор бўлади ва у томон қувватланади, шу сабаб у учун ҳам (қасам) машруъ бўлади. Унинг бу ҳоли қасамдан бош тортишдан олдинги гумондорнинг ҳолига ўхшайди. Ибн Абу Лайло: “Гумондорга то иқрор бўлгунича ёки қасам ичгунича қўймайман”, деб айтган1020.


1014 Аҳмад ибн Муҳаммад Файюмий. АлМисбаҳул мунир.

1015 “Агар икки савдолашувчи ихтилоф қилиб қолишса, ўзаро қасам ичишади ва савдони бекор қилишади” ҳадиси. Уни сунан соҳиблари, Ҳоким ва бошқалар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан турлича ривоят қилишган. Санади заиф. Танқиҳнинг соҳиби айтади: зоҳир бўлишича Ибн Масъуднинг ҳадиси барча йўлларига кўра асли бор ҳадис. Ҳатто далил қилса бўладиган саҳиҳ ҳасандир. Бироқ лафзида ихтилоф бор. Валлоҳу аълам. Жамолиддин Зайлаъий. Насбур роя ли аҳодисил Ҳидоя. 107, 205-б. Ибн Ҳажар Асқалоний. Талхисул ҳабир. 3-ж. 30, 32-б.

1016 “Балки қасам гумондор томонидадир” ҳадисининг тахрижи юқорида келтирилди.

1017 “Баййина даъвогарга...” ҳадисининг тахрижи юқорида келтирилди.

1018 Зайниддин ибн Нажим Ҳанафий. Баҳрур роиқ шарҳу Канзид дақоиқ. 7-ж. 240-б. Муҳаммад Али ибн Ҳусайн Моликий. Таҳзибул фуруқ. 4-ж. 158-б. Ибн Қудома. Ал-Муғний маъаш Шарҳил кабир. “Манор”. 1348 ҳ.й. 12-ж. 124-б.

1019 Дорақутний ривоят қилган. Шунингдек, Ҳоким ва Байҳақийлар ҳам ривоят қилишган. Унда Муҳаммад ибн Масруқ бўлиб, у маъруф эмас. Исҳоқ ибн Фурот эса ихтилоф қилинган ровийлардан. Таммом ҳам ўзининг Фавоидида Нофеъдан бошқа йўл билан ривоят қилган. Ибн Ҳажар Асқалоний. Талхисул ҳабир. 4-ж. 209-б.

1020 Зайниддин ибн Нажим Ҳанафий. Баҳрур роиқ шарҳу Канзид дақоиқ. 7-ж. 227-б.

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Катта фиқҳ энциклопедияси": китоб чоп этилишига нима (ким) тўсқинлик қиляпти?

1534 07:50 10.09.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

1321 21:50 28.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: УЖРОТУН – Иш ҳақи

1610 21:50 27.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРОДУН – кўса, кал

1622 21:50 26.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

1273 21:50 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳий истеъмолдаги ижтиҳоднинг сифати (таклифий ҳукми)

1311 21:50 24.05.2022
« Орқага